АҚШ қайси давлатларда террор хавфи юқори деб ҳисоблайди?

АҚШ қайси давлатларда террор хавфи юқори деб ҳисоблайди?

АҚШ Миллий разведка директори Эврил Хейнс АҚШ учун энг катта террор хавфи мавжуд мамлакатлар сифатида Афғонистон, Яман, Сомали, Сурия ва Ироқни тилга олди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

«Биз Афғонистонни биринчи ўринга қўймаймиз, – деди Хейнс душанба куни Вашингтонда ўтказилган хавфсизлик конференциясида. – Биз қараётганлар – Яман ва Сомали, Сурия ва Ироқ. Айнан уларда энг катта хавфни кўрамиз».

Миллий разведка директорининг айтишича, Вашингтон энди Афғонистонни АҚШда ҳужумлар амалга ошириши мумкин бўлган террорчиларнинг асосий базаси деб ҳисобламайди.

Айни пайтда у «Афғонистонда террорчилар яна пайдо бўлиши» мумкинлигини диққат билан кузатишаётганини билдирди. Шунингдек, Эврил Хейнс АҚШ қўшинларининг олиб чиқилиши билан Афғонистонда разведка маълумотларини тўплаш имкониятини камайганини, бироқ бу ҳолат аввалдан кутилганини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!