АҚШ қанча кишини қириб ташлаган?..

АҚШ қанча кишини қириб ташлаган?..

АҚШ президенти Жо Байденнинг усмонийлар давридаги арманларнинг оммавий ўлимини геноцид деб тан олишига жавобан Туркиянинг Clash Report нашри АҚШнинг ўзи 1800 йилдан бери қанча кишининг ўлимига сабабчи бўлганини ҳисоблаб чиқди. Маълумотлар нашрнинг Твиттердаги саҳифасида келтирилган.

Қайд этилишича, дастлабки қирғин Америкада маҳаллий аҳолини йўқ қилишдан бошланган. Сўнг XIX асрда қора танлилар, XIX ва XX асрлардаги урушларда филиппинликлар қирилган.

АҚШ 1945 йилда Хиросима ва Нагасакига атом бомбаси ташлади, Корея урушида тўрт миллион кишининг ўлимига сабабчи бўлди. Clash Report Эрон, Гватемала ва Панамага ҳужумларни, Вьетнам, Афғонистон, Суриядаги урушлар ва бошқа яна кўплаб ҳарбий низоларни эслаб ўтган. 

Нашрнинг ҳисоб-китобига кўра, охирги 300 йил ичида қарийб 1,2 миллиард киши АҚШ агрессияларининг қурбонига айланди. 

Эслатиб ўтамиз, Жо Байденнинг 24 апрель куни арманларнинг 1915 йилдаги оммавий ўлимини геноцид деб тан олиши Анқаранинг кескин норозилигига сабаб бўлди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!