3 январь куни АҚШ Delta Force томонидан Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флоресни қўлга олиш учун ўтказилган рейд пайтида АҚШ сирли "овозли қурол"дан фойдаланган. Бу ҳақда New York Post (NYP) хабар бермоқда.
Мадуронинг қўриқчиларидан бирининг сўзларига кўра, операция маҳаллий вақт билан соат 2:00 атрофида бошланган. Аввалига барча радарлар хиралашган, кейин ўнлаб дронлар осмонни тўлдирган, кейин эса тахминан саккизта вертолёт жами 20 га яқин АҚШ махсус кучлари аскарларини қўндирди.
"Бир пайт улар бир нарсадан фойдаланишди... Бу жуда кучли овоз тўлқини эди. Тўсатдан бошим ичкаридан портлаётгандек ҳис қилдим. Ҳаммамиз бурнимиздан қон кета бошладик. Баъзиларимиз қон қусаётган эдик. Биз ерга йиқилдик, қимирлай олмадик", деди гувоҳ.
Венесуэлалик аскарнинг сўзларига кўра, ҳужум бошланганидан кейин "бу жанг эмас, балки қирғин бўлган".
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
АҚШ молия вазири, шунингдек, Россияга қарши янги санкцияларнинг жорий этилиши Украина бўйича музокараларнинг қай йўсинда боришига боғлиқлигини қўшимча қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.