АҚШ Исроилга ўз талабларини қўйиши мумкин
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливаннинг айтишича, Қўшма Штатлар Исроилга ҳарбий ёрдам ўтказиш бўйича талаблар қўйиш имкониятини истисно этмайди.
Шу тариқа у Америка президенти Жо Байденнинг тегишли ташаббусни “яхши ғоя” деб атаган сўзларига изоҳ берди, деб ёзади “ТАСС”.
“Сўрашганда, у бу фикрни тан олди. Аммо шундан сўнг у ўзи қўйган ёндашув ўз самарасини бераётганини айтди", - дея жавоб берди Салливан CBC телеканалида.
Унинг қўшимча қилишича, АҚШнинг бугунги кунгача ёндашуви “юқори даражадаги дипломатия”дан бири бўлган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).