АҚШ ҳукумати америкаликларни огоҳлантирди

АҚШ ҳукумати америкаликларни огоҳлантирди

Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер АҚШ расмийлари номидан америкаликларни жанговар ҳаракатларда қатнашиш учун Украинага бормасликка чақирди.

“АҚШ Давлат департаменти Америка фуқароларига Украинага саёҳат қилмасликни тавсия қилади... Ҳарбий ҳаракатларда қатнашаётганлар жиддий хавф остида. Қўшма Штатлар уларнинг хавфсизлигини кафолатлай олмайди", - дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.

Жан-Пьер, шунингдек, Россия ва Украина ўртасида асирларни алмашиш бўйича келишувга эришилганини, жумладан, Украина Қуролли кучлари томонида жанг қилган ва асирга олинган икки АҚШ фуқаросининг қайтарилишини олқишлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!