АҚШ ҲАМАСнинг бир қатор етакчиларига қарши жиноий иш очди

 АҚШ ҲАМАСнинг бир қатор етакчиларига қарши жиноий иш очди

Қўшма Штатлар ҳукумати 2023 йил 7 октабр куни Исроилга ҳужум уюштиргани учун ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар ва гуруҳнинг яна беш нафар етакчисига қарши расмий жиноий иш қўзғатди.

АҚШ Адлия вазирлиги баёнотида айтилишича, ҲАМАСнинг олти етакчиси Америка фуқароларини ўлдириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролидан фойдаланишда айбланмоқда.

ҲАМАС етакчиларига нисбатан айблов эълон қилиниши рамзий ҳаракатдир. АҚШ Адлия вазирлиги ўз баёнотида айбланувчиларнинг баgъзилари аллақачон ўлганини, қолганлари эса қидирувда эканлигини билдирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!