Америка Қўшма Штатлари бошчилигидаги Ғарб ўзининг глобал диктатурасини сақлаб қолиш йўлида янада тажовузкор бўлмоқда, деди Россия Ташқи Разведка хизмати вакли генерал-полковник Владимир Матвеев Москвада бўлиб ўтаётган 10-Халқаро хавфсизлик форумида.
Коллектив Ғарб ўзининг глобал диктатурасини сақлаб қолиш ва кучайтиришга уриниб, янада тажовузкор ва бепарво бўлмоқда. Улар турли мамлакатлар ва минтақаларда тартибсизликлар тарқатишга ҳаракат қилмоқда.
"Бундай догматик ёндашув бир томондан кулгили, иккинчи томондан эса ўта хавфли. Дунёнинг турли бурчакларида тинчлик ва барқарорликка асосий таҳдид айнан шу ерда. Қўшма Штатлар бошчилигидаги Ғарб ўз кучини йўқотгани сари янада тажовузкор ва эҳтиётсиз бўлиб бораверади", - дейди Матвеэв.
Разведка хизмати вакилининг сўзларига кўра, “Бу маънода, муболағасиз, бутун сайёрамиз юқори хавф зонасида – Болқон ва собиқ Иттифоқ ҳудудидан тортиб Жанубий Хитой денгизи, Ҳиндистон яримороли ва Лотин Америкасигача. Яқин Шарқни айтмаса ҳам бўлади", - деди генерал.
Халқаро хавфсизлик бўйича Х Москва конференцияси (MCIS-2022) 16 август куни очилди. Анжуманда глобал ва минтақавий барқарорлик муаммолари, шунингдек, Осиё, Африка, Яқин Шарқ, Лотин Америкаси ва Европада хавфсизликнинг турли жиҳатлари муҳокама қилинади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.