АҚШ Германияга 35 қирувчи самолётини сотишни маъқуллади

АҚШ Германияга 35 қирувчи самолётини сотишни маъқуллади

АҚШ маъмурияти Германияга 35 та энг янги F-35 қирувчи самолётларини сотишни маъқуллади. Эҳтиёт қисмлари ва қуроллари билан бирга ушбу самолётларнинг жами қиймати 8,4 миллиард долларга баҳоланмоқда, дейилади АҚШ мудофаа бўйича ҳамкорлик агентлиги.

Пентагон тузилмасида фаолият кўрсатаётган мазкур агентлик бу ҳақда конгрессга баённома жўнатди, дейилади хабарда.

Германияга етказиб бериладиган 35 та қирувчи самолёт энг янги бешинчи авлод самолётлари бўлиб, унга 37 та двигатель ҳамда қурол-яроғлар, жумладан, 105 та AMRAAM “ҳаво-ҳаво” ракетаси ва 75 та тутиб бўлмайдиган қанотли ракеталар ҳам қўшиб берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!