АҚШ Эрон билан зиддиятга интилмаяпти – Байден

АҚШ Эрон билан зиддиятга интилмаяпти – Байден

АҚШ президенти Жо Байден Қўшма Штатлар Эрон билан можарога боришни истамаслигини, аммо Эрон томони ҳужум қилса, америкаликларни ҳимоя қилишга тайёрлигини айтди.

“Биз Эрон билан зиддиятга интилмаяпмиз”, деди Байден Оттавада Канада Бош вазири Жастин Трюдо билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида.

“Бу ерга келаётганимизда миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиларим кеча Сурияда содир бўлган ҳужум ҳақида маълумот беришди. Эрон дастаклаётган жангари гуруҳ объектларимиздан бирига зарба беришда учувчисиз парвоз аппаратидан фойдаланган”, — деди Оқ уй раҳбари.

Байден зудлик билан жавоб зарбаси беришни буюрганини айтди.

“Кеча тунда АҚШ ҳарбийлари Сурияда америкалик ҳарбийларга ҳужум учун жавобгар шахсларга қарши ҳаво ҳужумларини амалга оширди”, деди у


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!