АҚШ бюджети харажатлари 1 триллион долларга қисқаради

АҚШ бюджети харажатлари 1 триллион долларга қисқаради

АҚШ президенти Жо Байден ва Вакиллар палатаси республикачи спикери Кевин Маккарти ўртасидаги давлат қарзини чеклаш бўйича келишув тафсилотлари эълон қилинди.

Шартнома давлат харажатларини чеклаш шарти билан 2025 йилгача қарзлар чегарасини оширишни назарда тутади.

Шартнома 2024 йил учун жорий харажатлар даражасини сақлаб қолади, мудофаа ва фахрийлар учун харажатларни ошириш имконияти мавжуд. 2025 йилда ҳукумат бюджетнинг харажатлар қисмини 1 фоизга ошириши мумкин. Оқ уйнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу чоралар ҳукумат харажатларини камида 1 триллион долларга қисқартиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!