АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашининг Бош Ассамблеяга Фаластин давлатини халқаро ташкилотга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилишни тавсия этувчи резолюция лойиҳасига вето қўйди

АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашининг Бош Ассамблеяга Фаластин давлатини халқаро ташкилотга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилишни тавсия этувчи резолюция лойиҳасига вето қўйди

Бу ҳақда БМТ расмий саҳифасида маълум қилинди.

18 апрел куни бўлиб ўтган йиғилишда БМТ Хавфсизлик кенгашининг 12 аъзоси, жумладан, Россия ва Хитой Жазоир таклиф қилган ҳужжатни қабул қилиш учун овоз берди. Буюк Британия ва Швейцария бетараф қолди, фақат АҚШ бунга қарши чиқди.

"Қўшма Штатлар икки давлат қарорини қатъий қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Бу овоз бериш Фаластин давлатчилигига қаршиликни акс эттирмайди, балки бу фақат томонлар ўртасидаги тўғридан-тўғри музокаралар орқали амалга оширилишини тан олади", — дея бунга изоҳ берди АҚШнинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Роберт Вуд.

Фаластин миллий маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос АҚШнинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги ветосини "адолатсиз, ахлоқсиз ва асоссиз" дея қоралади. Унинг сўзларига кўра, бу “Фаластиннинг БМТга тўлиқ аъзо бўлишини қатъий қўллаб-қувватловчи халқаро ҳамжамият иродасига” зиддир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!