"Aqlvoy" телеканалида ўпишиш саҳнаси: бу болаларнинг миясини заҳарлаш эмасми? (ВИДЕО +18)

"Aqlvoy" телеканалида ўпишиш саҳнаси: бу болаларнинг миясини заҳарлаш эмасми? (ВИДЕО +18)

Олдинроқ янги очилган телеканал — "Aqlvoy" телеканалида яланғоч аёлларнинг тасвири эфирга узатилганди.

Телеканал раҳбарияти бу ҳолат юзасидан айбдорлар жазолангани ҳақида хабар берганди. Аммо буни қарангки, айни шу каналда яна бир уятсиз ҳолат эфирга узатилгани маълум бўлди.

Видеодан кўриниб турибдики, мультфильм таржима қилинган, яъни эфирга кетишидан олдин кўрилган, қаралган, ҳатто беҳаё саҳнага овоз ҳам берилган. Наҳотки масъулларнинг миясига "Ўпишиш саҳнаси болаларнинг миясини заҳарламайдими? Бу уят-ку!" деган тушунча келмаган бўлса.

Канал раҳбариятидан бу борада жавоб кутиб қоламиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!