Чирчиқда янги боғ — замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани ташкил этилди

Чирчиқда янги боғ — замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани ташкил этилди

Чирчиқда, бир вақтлар қаровсиз қолган хиёбон ўрнида, шаҳарнинг янги диққатга сазовор маскани –замонавий истироҳат боғи очилди. Боғ аҳолининг дам олиши, вақтни мароқли ўтказиши ва табиат билан уйғунликда ҳордиқ чиқариши учун қулай маскандир. PepsiCo компаниясининг Марказий Осиёдаги етакчи боттлери ҳисобанган International Beverages Tashkent компанияси ушбу йирик лойиҳани амалга оширишга 30 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратди. 2024 йил августда бошланган фаол ободонлаштириш ишлари 2025 йил апрелда муваффақиятли якунланди. Боғнинг умумий майдони қарийб 68 гектарни ташкил этиб, шундан 33 гектари ўзлаштирилган.
ТАШЛАНДИҚ ҲУДУДНИНГ ЯШИЛ МАКОНГА АЙЛАНИШИ

Кўп йиллар давомида бу майдон ташландиқ ҳолда қолиб, шаҳарликлар томонидан норозиликларга учраган эди. Бугун эса бу ерда барпо этилган замонавий боғ шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун ҳақиқий туҳфа бўлди. Кўпчиликни фикрига кўра, бу замонавий яшил маскан Чирчиқнинг ташриф қоғозига айланиши мумкин.

Лойиҳанинг ташаббускори ва ҳомийси International Beverages Tashkent компанияси нафақат ҳудудни ободонлаштириш, балки дам олиш, спорт ва оилавий ҳордиқ чиқариш учун ҳар томонлама қулай муҳит яратишдек улкан мақсадни ўз олдига қўйган.

Алоҳида эътибор кўкаламзорлаштиришга қаратилган: боғда 3000 дан ортиқ дарахт экилди, улар орасида қайин, тол, қарағай, шумтол, заранг, эман ва жўка дарахтлари бор. Шунингдек, туя ва арча каби игнабаргли дарахтлар ҳам экилиб, 5 гектардан ортиқ майдо Америка бедапояси билан қопланди. Табиат қўйнида оилавий пикниклар уюштиришга ушбу ҳудуд жуда тўғри келади. Ўсимликларни парваришлаш учун 10 гектардан зиёд майдонда замонавий суғориш тизими жорий этилди.

БОҒ ИНФРАТУЗИЛМАСИ: БАРЧА ШАРОИТ АҲОЛИ УЧУН

Боғ лойиҳаси барча ёш гуруҳларининг қизиқишларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Фаол турмуш тарзи ихлосмандлари учун замонавий машқ майдончалари, арқонли шаҳарча, сунъий қоя ва Zip Coaster экстремал аттракциони яратилган. Экстремал спорт ишқибозлари учун эса махсус скейтборд майдонлари қурилган. Скейтбординг мухлислари фикрича, майдон барча замонавий сифат ва спорт меъморчилиги талабларига тўлиқ жавоб беради.

Боғнинг энг эътиборга сазовор жойи сифатида кўл танланиб, унинг майдони 2 гектардан 3,4 гектаргача кенгайтирилган. Сув ҳавзасининг лойқаланишини олдини олиш мақсадида унинг тубига махсус қоплама ётқизилган. Кўлнинг қирғоқлари бўйлаб қулай югуриш йўлакчаси барпо этилган. Сувда оққушлар ва ўрдаклар сузиб юргани, кўлга янада гўзаллик ва сокинлик бағишлаб туради. Сувнинг мувозанатни сақлаш учун ҳимоя тўғони қурилиб, икки қирғоқни боғлаб турадиган кўприк пиёдаларнинг сайр қилишига янги мазмун киритиши шубҳасиз.

Боғ инфратузилмасининг яна бир муҳим қисми кўлнинг гўзал манзарасига қараб турган амфитеатр ҳисобланади. Бундан кейин ташкил қилинадиган кўплаб маданий тадбирлар, концертлар ва фестиваллар айнан шу ерда ўтказилиши кутилмоқда.

ХАВФСИЗЛИК ВА ҚУЛАЙЛИК

Боғнинг қайта тикланишида ташаббус кўрсатганлар аввало масканни қурилишида хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратишди. Ҳудуд видеокузатув тизими, ёритиш мосламалари, қулай пиёдалар йўлаклари ва автомобиль тўхташ жойлари билан жиҳозланган. Имконияти чекланган шахслар учун ҳам барча қулайликлар мавжуд бўлиб, боғнинг лойиҳасига кўра ҳар бир меҳмон ҳудуд бўйлаб хавфсиз ҳаракатланиши ва мароқли вақт ўтказиши учун ушбу масканда энг замонавий шароитлар яратилган.

Бугунги кунда Чирчиқдаги янги боғ шунчаки ободонлаштирилган ҳудуд эмас, балки шаҳарликлар ва сайёҳлар учун дам олиш, мулоқот қилиш ва фаол вақт ўтказиш учун янги имкониятлар тақдим этадиган замонавий диққатга сазовор гўшадир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонлик яна бир футболчи "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин

Бу ҳақда Отабек Умаров айтиб ўтди.

Элдор Шомуродов янги жамоасининг таклифини қабул қилди

Унга Туркия ва Италия клублари қизиқиш билдираётганди.

Исроил Эрон билан уруш тугаганини расман эълон қилди

Бу ҳақда Исроил бош вазирининг идораси баёнот берди.

Яна бир ўзбекистонлик футболчи "Манчестер Сити"га ўтиши кутиляпти

Бу ҳақда футбол журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев хабар бермоқда.

Гвардиола: "Унинг ўйнамаётганининг ягона сабаби - мен"

"Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиола жамоа ҳужумчиси Жек Грилиш нега кўп ўйин амалиётига эга бўлмай қўйгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Марказий банк: доллар кўтарила бошлади

АҚШ доллари 45,26 сўмга ошиб, 12 456,25 сўм этиб белгиланди. Евро курси 223,82 сўмга ошди ва 14 461,71 сўм бўлди. Фунт-стерлинг 16 952,96 сўм (+342,09). Россия рубли 158,36 сўм этиб белгиланди (-0,02). Қозоғистон тенгеси 24,00 сўм бўлди (+0,28).

Эрон Исроилни мағлубиятга учратганини маълум қилди

Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик юқори кенгаши баёнотида келтирилган.

Ўзбекистонлик икки легионер футболчи клубсиз қолди

Ўзбекистонлик футболчилар Жасур Жалолиддинов ва Бобур Абдухолиқовнинг Озарбойжондаги фаолияти якунига етди.

Хато тузатилди: Бобир Абдихолиқов “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди

Президент Фармони билан бир гуруҳ ёшлар «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланди.

Германия канцлери: Исроилнинг “ифлос иши” ҳақидаги фикримдан афсусланмайман

Германия канцлери Фридрих Мерц Исроилнинг Эронга қарши амалиётини “Ғарбнинг ифлос иши” деб атаган баёнотидан афсусланмаслигини маълум қилди.

Маҳмуд Мурадов чехиялик моделнинг қўлини сўради

Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси иккинчи маротаба уйланиш арафасида.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатида терма жамоадан ҳеч нима кутманглар"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.

Абдуқодир Ҳусанов «Барса»га ўтиши мумкин — Деку уни «келажак ҳимоячиси» деб билади

Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

Чилонзорда "доставкачи" эркакни зўрлаган аёллар ҳақидаги хабарларга Олий суд муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманида икки нафар аёл "доставкачи" эркакни зўрлаганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

"МЮ" ва "Ливерпуль" клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси ҳибсга олинди

Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Маск ғазабда?!

"Бу тарихдаги энг катта қарз оширилиши бўлиб, Американи тўғридан-тўғри иқтисодий ҳалокат йўлига олиб чиқади", — деб ёзди Маск ижтимоий тармоқдаги саҳифасида

Бўлажак сайловларда Зеленский кимдан қўрқмоқда?

Бу ҳақда Олий Рада депутати, давлатга хиёнатда айбланиб қамоқдаги Александр Дубинский ўзининг Телеграм-каналида ёзди

Исроилнинг Ғазодаги ҳаво ҳужумлари юзлаб оилаларни кўчиришга мажбур қилди

Исроил ҳаво ҳужумлари Ғазо секторида юзлаб фаластинлик оилаларни ўз уйларини тарк этишга мажбур қилди. Ҳужумлар натижасида беш киши ҳалок бўлди, кўплаб аҳоли жароҳатланди.

Исроил уруш бошланганидан бери Ғазодаги 256 та эвакуация марказини нишонга олди

Бу ҳақда Ғазо секторидаги ҳукуматнинг медиа-офиси расмий баёнот берди.

Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 56 531 нафарга етди

Бу ҳақда Ғазодаги Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзининг сўнгги баёнотида маълум қилди.

Германияда украиналик аёл ва унинг чақалоғини ўлдирган 16 ёшли йигит ҳибсга олинди

Германиянинг Эссен шаҳри прокуратураси хабарига кўра, 16 ёшли украиналик йигит ҳамюрти — 32 ёшли аёл ва унинг бир ярим ёшли қизини ўлдирганини тан олди ва ҳибсга олинди.

"Қулай шартларда автомобиль": 9 фуқаро 843 нафар фуқарони умумий 50,1 млд. сўмга чув туширди

Улар ташкил қилган жамиятларга тегишли 339 дона транспорт воситалари хатланган.

Исроил армияси Ливан жанубини ўққа тутди

Исроил томони сулҳни 3000 га яқин бузган, натижада камида 213 киши ҳалок бўлган ва 508 киши жароҳат олган.

Покистондаги муссон ёмғирлари 45 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.

АҚШда атрофи тимсоҳлар билан тўла мигрантлар маркази қурилмоқда

Бу ҳудуд ботқоқлар билан ўралган бўлиб, тимсоҳлар, питонлар ва бошқа ёввойи ҳайвонлар билан тўла.

Эрон нефтни қайта ишлаш заводида портлаш юз берди

Маълумотларга кўра, авария натижасида завод яқинида қуюқ тутун пайдо бўлган.

Қирғизистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Офат оқибатларини бартараф этишга жами 76 киши ва 12 техника жалб этилган.

Танзанияда 2та автобус ёниб кетди

Танга вилоятига кетаётган йўловчи автобус қарама-қарши йўналишда, яъни Самедан Мошига кетаётган микроавтобус билан тўқнашган.

Британияда оғирлиги 2,4 тонна кокаин партияси мусодара қилинди

Гиёҳванд моддаларнинг қиймати қарийб 100 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда

“Крокус”даги теракт ижрочилари уларнинг ташкилотчиси Украина бўлганини тан олди

Чегарани кесиб ўтишда ёрдам бериши керак бўлган гуруҳ Брянск вилоятида уларни кутиб турган.

"Киев тобора хавфли жойга айланмоқда"

Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.

Исроил ҳужумлари натижасида Эронда тўққиз нафар журналист ҳалок бўлди

Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.

Исроил Эронга қарши урушга неча йил тайёрлангани маълум бўлди

Бу ҳақда The Times хабар бермоқда.

"Бу пасткаш ким?" — Трамп CNN нашрининг Эронга алоқадор мақоласидан ғазабланди

CNN нашрининг ёзишича,Трамп маъмурияти Теҳрон билан Эроннинг фуқаролик ядровий дастурини ривожлантириш учун 30 миллиард доллар ажратиш масаласини муҳокама қилган.

Теҳронда Исроил томонидан ўлдирилган генераллар ва ядро олимлари оммавий дафн этилди

Минглаб эронликлар мамлакат пойтахти марказига чиқиб, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси офицерлари ва олимлар билан видолашди.

Колумбияда юз берган кўчки оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 50 га яқин уй зарар кўрган. Қутқарув ишлари узлуксиз давом этмоқда.

Урганчда шоқоллар юрибдими?

Вилоят Экология бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.