Apple Siri орқали фойдаланувчиларнинг розилигисиз суҳбатларни ёзиб олиш иши бўйича суд жараёнини ҳал қилиш учун 95 миллион доллар тўлашга рози бўлди — Тhe Washington Post
Даъво аризасига кўра, Apple компанияси Siri виртуал ёрдамчисига ўн йилдан кўпроқ вақт давомида iPhone ва бошқа қурилмаларда суҳбатларни ёзиб олишга яширинча рухсат берган. Овоз ёзиб олиш ҳолатлари одамлар Сири га "Hey, Siri" фаоллаштириш ибораси билан мурожаат қилмаган ҳолларда ҳам содир бўлган. Ёзиб олинган суҳбатларнинг бир қисми реклама берувчиларга узатилган.
Тhe Washington Post шартнома шартлари Apple'дан 2019 йил октябргача Siri орқали тўпланган аудиоёзувларни ўчириб ташлашни тасдиқлашини талаб қилиши мумкинлигини хабар бермоқда.
"Агар келишув тасдиқланса, 2014 йил 17 сентябрдан 2024 йил охиригача iPhone ва бошқа Apple қурилмаларига эга бўлган фойдаланувчилар судга мурожаат қилиб, Siri билан жиҳозланган ҳар бир мос қурилма учун 20 долларгача пул олишлари мумкин", деб ёзмоқда Associated Press.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро Дўстов метанда юзага келаётган муаммоларни танқид қилгани акс этган видео тарқалган эди. Ушбу фуқарога нисбатан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди томонидан 26 декабрь куни 15 сутка қамоқ жазоси тайинлангани айтилмоқда.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Украина Президенти Владимир Зеленский америкалик машҳур журналист Лекс Фридманга берган интервьюсида “Мамлакат Луганск, Донецк, Запорожье ва Херсон вилоятлари, шунингдек Қримдан НАТОга аъзо бўлиш таклифи эвазига воз кечишга рози бўладими?” деган саволга жавоб берди.
Айни дамда қутқарув операциясида: 55 нафар қутқарувчи, 5 та сув кемаси, 2 та учувчисиз учиш аппарати, сув ости қидирувлари учун акс садо-садогор, 10 та техника иштирок этмоқда.
Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, вируснинг асосий симптомлари йўтал, тумов, ҳансираш, иситма, бош оғриғи бўлиб, уни махсус даволаш усули мавжуд эмас.