Андижонда уй эгалари уйини бузишга келганларни нега тошбўрон қилди? Уй нима учун бузилаётган эди?

A A A
Андижонда уй эгалари уйини бузишга келганларни нега тошбўрон қилди? Уй нима учун бузилаётган эди?

Озодлик радиосининг Facebook даги саҳифасида Уй эгалари уйини бузишга келганларни тошбўрон қилди номли сарлавҳа остида видео эълон қилинди. Воқеа Андижон вилоятининг Избоскан туманида рўй берган бўлиб, унда бир неча хотин-қиз ўз хонадонини бузишга уринаётган ҳуқуқ тартибот органлари ходимларига нисбатан қаршилик кўрсатиб, техникаларни тошбўрон қилгани акс этган. Мазкур манзара ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида кескин муҳокамаларни келтириб чиқарди ва бу ҳамон давом этмоқда. Ушбу ҳолатга аниқлик киритиб, хонадон эгалари билан суҳбатлашиш мақсадида Дарё мухбири журналистик суриштирув олиб борди.

Воқеа Избоскан туманининг Чувама қишоғидаги Узун кўча маҳалласида жойлашган Ойдин ҳаёт кўчасида яшовчи Обиджон Маматожиев уйида юз берган. Келганимиздан хабар топган қўни-қўшнилар воқеанинг келиб чиқиши ҳақида билганларини сўзлаб берди.

Ҳақиқат учун курашаман

Обиджон Маматожиев ушбу хонадонни унга тоғаси ҳадя қилиб кетганини, ҳақиқат учун курашишини маълум қилди.

Бу хонадонни раҳматли тоғам Нўъмонжон Худойберганов қайноғаси Абдуллажон тоғадан кўп йиллар аввал харид қилган. Аммо ўша пайтда олди-сотди шартномасини тузишмаган. Фарзанд доғида умр кечириб, кексайганида қаровсиз ҳолда қолган тоғам ва унинг рафиқаси Ўғилхон аяни парваришлаб, ёнида тиргак бўлишимизни истаган яқин қариндошлар ҳамда маҳалла-кўйнинг қистови билан 2002 йилнинг август ойида шу ерга кўчиб келганмиз. Хотиним иккимиз 80 ёш остонасидаги нуронийларнинг дуосини олиш мақсадида уларга яхши қараб, бирга яшадик. Унда тўнғич фарзандимиз Шарофатхон етти ойлик чақалоқ эди. Ҳозир 17 ёшга тўлди. Ўтган давр ичида шу уйда икки қиз ва бир ўғил фарзанд кўрдик. Тоғам тириклигида бу уй-жойни менга ҳадя қилиб кетган. Буни нотариус орқали ҳам тасдиқлатганмиз. 2002 йили туман архивидан олган маълумотномамда тоғам бу уй-жойга 1985 йилдан бери эгалик қилиб келаётганлиги қайд этилган. Худди ўша йили тоғамнинг васиятномасига асосан уй-жойни ўз номимга расмийлаштирганман ва 17 йилдирки, мол-мулк ва ер солиғини тўлаб келаман.

2011 йили менинг номимга расмийлаштирилган ушбу хонадон ҳужжати суд томонидан бекор қилиниб, ҳолат низоли бўлганлиги боис туман ҳокими даъвогар Мақсудахон Каримова номига қарор чиқарган. Бундан мен олти йил бехабар юрганман. Ҳатто суд жараёнларида ҳам иштирок этмаганман. 2017 йилнинг охирида фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туман суди мени чақиртириб, уй-жой ноқонуний қурилганлиги ва даъвогар Мақсудахон Каримова номига расмийлаштирилганлигини айтишди. Уй-жойимни бузиш учун ижрога қаратилганини эшитиб, карахт бўлиб қолдим. Шундан сўнг судма-суд югуриб, ёрдам сўрамаган одамим қолмади ҳисоб. Барчаси ҳокимнинг қарорини кўриб, менинг номимга расмийлаштирилган қарорнинг кучини йўқотган, дея фикр билдиришди. Ўтган йили уйимни бузиш учун келишганида, оилавий шароитимни кўриб, вақтинчалик тўхтатиб туришди.

Даъвогарлик қилаётган 64 ёшли Мақсудахон Каримова раҳматли Ўғилхон аянинг ўгай опасининг қизи бўлади. У олий маълумотли ўқитувчи, бир пайтлар депутатлик ҳам қилган. Мен эса ўқимаган, бир содда инсонман. Ўзим доимий иш ўрнига эга эмасман. Аёлим ҳам ишлаб чиқариш цехида ишларди, уй можароси бошлангандан бери уйда. Тўрт нафар фарзандимиз бор. Уларни боқиш ва уй-жой масаласида адолат излаб, югуравериб мулкларимизни сотишга мажбур бўлдим. Кўрганингиздек, хотиним бир қанча касалликларни орттириб олди. Қулоғи яхши эшитмайди. Ҳақиқат қарор топишига ишониб, ҳалигача курашишдан чекинганим йўқ.

Кейинги ҳаётимиз қандай кечишини билмайман

Обиджон Маматожиевнинг рафиқаси Барнохон Маматожиева уй бузилгандан сўнг оила капада кун кечиришга мажбур бўлаётганини айтди.

Ижрочилар икки томон ўзаро келишинглар, дейишганидан кейин Мақсудахон опага роса ялиндик. Аммо у парво ҳам қилмади. Ўтган йилнинг августида ижрочилар уйимиз шиферларини суғириб ташлашди. Турмуш тарзимизни кўргач, имкон беришди. Бир амаллаб, томни ёпиб олдик. Шу йил февралда яна келиб, томни очишди. Сабр қилиб, қишдан омон чиқдик. Ўтган ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари (4 5 май) эса уйни бузишга тушишди. Эр-хотин йиллар давомида йиғиб-терган маблағимизга қурган уйимизни барбод қилишгани бутун маҳалладагиларга ҳам алам қилди. Ҳозир гувоҳи бўлганингиздек, ушбу капани тиклаб, кун кечиряпмиз. Қизларимнинг бири синглимнинг уйида, яна бири қўшнимизникида ётиб, юрибди. Кейинги ҳаётимиз қандай кечади билмайман (йиғлаб юборди).

Интернетга чиқариб, ажаб қилибди

Оиланинг қўшниси Асалхон Холбўтаева суд чиқарган қарорига изоҳ бериб, ҳақиқат йўқлигига амин бўлганини айтди.

Шу маҳаллада туғилиб, улғайганман ва ён кўчага келин бўлиб тушганман. Барнохоннинг оиласини кўчиб келишганидан бери яхши танийман. Бу эр-хотинлар Нўъмонжон ота ва Ўғилхон аяларнинг хизматини қилиб, дуоларини олишган жаннати инсонлар. Чол-кампир вафот этгунича, яъни 2003 йил охиригача уларнинг оғир кунларида ҳам шулар асқотган. 10 сотихдан ортиқ ер ва уй талашиш жараёни 2017 йилда бошланди. Қўшни аёллар биргалашиб, кўп жойга мурожаат қилдик. Вилоят ҳокимининг қабулига ҳеч киролмадик. Бу уйдагиларни биз маҳалладагилар жуда яхши биламиз. Даъвогарлик қилаётган Мақсуданинг зурриёти йўқ, ёлғиз яшайди. Судга ҳам тан бермадим. Бир томонлама қарор чиқаришганини кўриб, ҳақиқат йўқлигига амин бўлдик. Обиджоннинг ер кадастр ҳужжати бекор қилиниб, Мақсуданики кучга кирибди. Маҳаллада суд бўлганида, бутун маҳалла иштирок этиб, булар томон бўлганмиз. МИБдагилар келиб, рўзадан икки кун аввал бузиб кетишди. Қўшнилар роса ялиндик, аммо гапимизга кўнишмади. Бўйи етган қизлари эрта-индин ёмон йўлга кириб кетмаслиги ёки тирикчилик ташвишида хорижга йўл олмаслигига ким кафолат беради? Гулдек оиланинг тинчи, ҳаловати бузилди. Ким интернетга чиқарган бўлса ҳам, ажаб иш қилибди. Бу ҳолатни Президентимиз кўриб, ёрдам қўлини чўзишини жуда ҳам хоҳлардик.

Ҳақиқат қани?

Маматожиевлар оиласининг яна бир қўшниси Мавлудахон Абдумаликова уйга даъво қилаётган Мақсудахон Каримовадан барча норози бўлаётганини, уни қарғаётганини таъкидлади.

Бу эр-хотин чол-кампир ҳаётлигида уларга қаради, боқди, ўлигини кўмди ва шу ерда палак ёзиб, бирин-кетин фарзанд кўришди. Ўша пайтда Мақсудахон қаерда эди? Нега чол-кампир тириклигида уй талашмади? Унинг ҳақи йўқ бу уй-жойга. Бутун халқ уни қарғаяпти. Бир ўзи қаср уйда яшайди. Уй сотиб ўрганиб қолди. Маҳалла фаоллари, имомлар ҳам унга тушунтириш бергани олдига кирса, гапига қулоқ солмабди. Ундан ҳамма норози. Ўзи ҳали Тошкентда, ҳали бошқа жойда туриб, телефон орқали иш битиради. Ўйлаб кўринг ука, ҳақиқат қани айтинг-чи? Обиджон ва Барнохонлар бизга ҳеч ким эмас. Лекин уларнинг қандайлигини яхши билганимиз учун юрагимиз ачишяпти.

Аслида бу Мақсудахон аяга уй керак эмас

Хонадон соҳибую соҳибалари ҳамда қўни-қўшнилар билан суҳбатлашгач, Избоскан тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Саидахон Абдусаломова билан боғландик:

Мазкур вазият бўйича аввалдан хабардорман. Олдинги ҳокимимиз Акмалжон Жалолов билан бир неча марта ушбу хонадонга бориб, вилоят ва туман МИБ вакилларини уй бузиш жараёнидан тўхтатгандик. Уйнинг бузилгани билан боғлиқ видеонинг интернетга тарқалиб кетганини 10 май куни эрталаб эшитдим. Уй бузилишига даъвогарлик қилаётган Мақсудахон аянинг олдига маҳалла отинойиси, катталари билан бирга кириб, тушунтириш ишларини олиб борганман. У аёл ораларидан ўтган гап-сўзлар, воқеаларни айтиб бериб, фикридан сира қайтмаган. Ўйлаб кўрсангиз, аслида бу аёлга уй керак эмас. Ҳоким бошчилигида Барнохонларга қўлдан келганича ёрдам беришга ҳаракат қиламиз.

Шундан сўнг, мазкур масала юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро суди раиси Акмалжон Маматовга қўнғироқ қилдик. Аммо унинг телефонига туша олмадик. Шунингдек, уй-жойга даъвогарлик қилаётган Мақсудахон Каримова билан ҳам юзма-юз кўришиб, фикрларини тингламоқчи эдик. Афсуски, у аёл айни пайтда Избоскан туманида эмаслигини билгач, телефон рақамини ҳам топа олмадик.

Дарё нашри вазиятни кузатишда давом этади...


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Чечен қўмондонидан тўғридан-тўғри таҳдид: “Русларни ўлдириш учун келган хорижликлар йўқ қилинади!”

Чеченистоннинг "Ахмат" махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов Украинадаги урушда қатнашаётган жангчилар ҳақида баёнот берди.

Эрон жасорат кўрсатмоқда

"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".

Россияда якун ясалди: СССР йўқ бўлди

Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.

Фермер "ер ковлаб," ўз майдонидан олтин топди

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, унинг ерларида 150 тоннага яқин олтин мавжуд.

Лавров "Бундай сўзларни айтиш учун сурбет одам бўлиш керак”

Жумладан, ГФРнинг янги канцлери жаноб Мерцнинг Германия яна Европага раҳбарлик қилиш вақти келгани ҳақидаги нутқи.

F-35 энди яширина олмайди! Россия ва Хитой радарлари америкалик қирувчиларни аниқлаяпти

Россия ва Хитой радарлари Американинг F-35 қирувчи самолётларини аниқлаши ва кузатиши мумкин, деб ёзади The National Interest.

Полша Украинага қўшин юбориш бўйича якуний қарорни эълон қилди

Полша Украинага қўшин юбормоқчи эмас , бу якуний қарор. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Доналд Туск ТВП Инфо каналида маълум қилди .

ХХР Данияга Россия билан ҳамкорликни тўхтатиш чақириғига "шапалоқ" билан жавоб қайтарди

Хитой Халқ Республикаси Россия билан ҳамкорликдан воз кечиш чақириғига жавобан Данияга "дипломатик шапалоқ" туширди.

Руслар Купянскни ер билан яксон қилди

Маъмурият раҳбарининг сўзларига кўра, ҳудудда тахминан 1700 нафар фуқаро қолган.

Медведевнинг хаёллари

Медведев Украина харитасини намойиш қилди.

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

Исроил Германия канцлерининг танқидига жавоб қайтарди

Шу билан бирга, элчи Фаластин давлатини тан олишга тайёрланаётган Франция, Малта ва Испанияни кескин танқид қилди.

"Реал"да Модричдан кейин ўнинчи рақамда ким ўйнаши аниқ бўлди

Мадриднинг "Реал" клубида Лука Модрич кетганидан кейин 10-рақамда ким ҳаракат қилиши маълум бўлди.

Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Наманган вилояти Чортоқ туманидаги 48-умумтаълим мактабида содир бўлган.

Путин гаплашаётган одамларини ҳурмат қилишни бошлаши керак — Зеленский

Ҳозирча у фақат дипломатия ва дипломатлар билан ўйин ўйнамоқда, — дея фикр билдирди Зеленский ўзининг кечки видеомурожаатида.

Андижонда қиз тунда танишининг машинасидан танасини чиқариб ҳаракатланди (ВИДЕО)

Андижон вилоятида BYD’дан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз видеоси тарқалди. Ҳолат юзасидан тегишли чоралар кўрилди.

SWS3 — Хитойнинг дронларга қарши қўрқинчли жавоби

Хитой дронларга қарши янги зенит-ракета-тўп мажмуасини яратди.

Асирликда ҳалок бўлган 200 нафар аскар: жонлар ҳисобидаги уруш ҳақиқати

Уруш бошланганидан бери Россия асирлигидаги 200 дан ортиқ украиналик аскар ҳалок бўлди.

АҚШнинг режаси бор, аммо у ҳеч кимга маъқул келмаяпти

АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.

Тошкент шаҳрида 800 нафар фуқаро уй оламан деб 200 млрд сўмдан ортиқ пулларидан айрилди

Мазкур жиноят иши доирасида 800 нафар фуқаролар жабрланувчи деб топилган бўлиб, умумий 209 млрд. 263 млн. сўм зарар аниқланган.

Ливерпулда автомобил одамларни босиб кетиши оқибатида 27 киши жароҳатланди

Маҳаллий ҳокимият расмийларининг хабар беришича, қолган жабрланганларга ҳодиса жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ичидаги 19 ёшли ҳайдовчиси билан ёниб кетди

Қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб борган, ёнғин қутқарувчилар ва фуқаролар томонидан ўчирилган.

22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга жўнатмоқчи бўлган аёл ушланди

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан “одам савдоси” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Россиянинг Воронеж шаҳрида бир талаба хонадошини гигиенага риоясизлиги сабабли ўлдирди

Навбатдаги жанжалдан сўнг сабр-тоқат косаси тўлган йигит пичоқ олиб, Максимнинг томоғини кесган.

Украина Patriot зенит-ракета мажмуаларининг танқислигини бошдан кечирмоқда — Тhe Washington Post

Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.

"Куч ишлатилмаса, Путин ечим изламайди"

Россиянинг Украинада урушни тўхтатиш истагини билдирувчи белгилар йўқ.

Медведевнинг режаси Россияга 50 миллион аскарга тушади

Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.

"Ҳаққоний ваъда"га тайёрмиз – Эрон Исроилни огоҳлантирди

"Исроилда жиноятчилар ва аҳмоқлар ҳокимият тепасида тургани сабабли ҳар қандай хато юз бериши мумкин".

Макрон: Трамп Путиннинг унга ёлғон гапиргани англади

"АҚШ президенти Доналд Трамп Россия диктатори Владимир Путиннинг тинчликка тайёрлик ҳақидаги сўзлари ёлғон эканини тушуниб етди".

Хитой жанубида кучли ёмғир ёғди, қурбонлар бор

Метеорологларнинг маълумотларига кўра, 2025 йил бошидан бери энг кучли ёмғир 27-29 май кунлари Хитой жанубида бўлади. Табиий офатлар хавфи ортади.

Россия армияси Украинага тунги ҳужумда 350 дан ортиқ дрондан фойдаланди

Маълум қилинишича, Украина ҳаво мудофааси барча 9 та Х-101 ракетасини уриб туширган ҳамда 288 та дронни йўқ қилган.

“Қамчиқ"да хандаққа тушиб кетган юк машинаси олиб чиқилди

Хабарга асосан, қутқарув отряди айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида юк автомашинаси хандақдан олиб чиқилган.

Макрон рафиқасидан тарсаки еди

Франциянинг BFM RMC нашрининг ёзишича, Елисей саройи бу видео ҳақиқий эканини тасдиқлаган.

Сирдарёда уч киши қудуқдаги газдан заҳарланиб ҳалок бўлди

Яна икки киши ҳушини йўқотган, уларга тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага ётқизилган.

Исроил Ғазо секторига барча мунтазам ҳарбий бригадаларини киритди

Аввалроқ Исроил расмийлари ХАМАС маҳбуслар масаласида келишувга эришиб, қуролсизлантирилгунига қадар ЦАХАЛ ҳужумларини давом эттиришини билдирган эди.

Исроилнинг Ғазодаги мактабга ҳужумида 20 киши ҳалок бўлди

Сўнгги маэълумотларга кўра, ЦАХАЛ барча оддий пиёда ва зирҳли бригадаларини Ғазога киритган.

Исроилнинг Ғазодаги мактабга ҳужумида 20 киши ҳалок бўлди

Сўнгги маэълумотларга кўра, ЦАХАЛ барча оддий пиёда ва зирҳли бригадаларини Ғазога киритган.

Трамп Украинани иккинчи Афғонистонга айлантирмоқчими?

Бу АҚШ президентининг Украинани қўллаб-қувватлашдан бош тортиши ҳақидаги экспертларнинг фикри.

Газли ичимлик оқибати: эркакдан 35 та тош олиб ташланди!

Кунига уч литргача Coca-Cola ичадиган эркакнинг пешоб қопчасидан 35 дона тош олиб ташланди.

Медведевнинг хаёллари

Медведев Украина харитасини намойиш қилди.

Хитой Россияни қуроллантирмоқда

Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.

Тошкентда кучли шамол оқибатида дарахт босиб қолган одам ҳалок бўлди

Иккинчи фуқарога бош мия жароҳати сабабли жарроҳлик амалиёти ўтказилган, у ҳозирда оғир ҳолатда реанимация бўлимида даволанмоқда.

Россия бутун Украина бўйлаб кенг кўламли комбинацияланган зарбалар берди — ОАВ

Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.

Чилонзорда Nexia-3 ва Lacetti тўқнашди

ЙТҲ натижасида ҳар иккала транспорт воситаси ҳайдовчиси ҳамда Nexia-3 автомашина йўловчисига биринчи ёрдам кўрсатилган.

Фарғонада 49 ёшли аёл ҳам кўкнори билан қўлга тушди

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Таиландда яна бир полиция вертолёти ҳалокатга учради

Расмийларнинг билдиришича, вертолёт ҳалокатга учрагунга қадар уч киши ҳалок бўлган ва бир киши парашютдан сакрашга муваффақ бўлган.

“Бу энг бемаъни гап!” — АҚШ баёнотига Ғазодан жавоб

Фаластинлик таҳлилчи АҚШ элчисининг ҲАМАС ёрдамни ўзлаштирмоқда деган даъвосини рад этди.

“Анъаналаримизни масхара қилишди”: Марубо қабиласи 180 миллион долларлик даъво қўзғади

Амазонка қабиласи уларни "порнога тобе" деб тасвирлаган мақола сабабли New York Times’га қарши суд даъвоси очди.

Лукашенко: "Бизнинг авлоддан кейин эркак қолмайди"

Лукашенко демографик инқироз "эркаклар тугаб қолгани" билан боғлиқлигини таъкидлади.

Кислица Истанбул музокараларининг тафсилотларини маълум қилди

Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.

Жиноятчи Исроил қамали оқибати: Ғазода болалар туғилмай туриб ҳалок бўлмоқда

Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.

Россияликлар Сумига ёриб кирди, шиддатли жанглар давом этмоқда

Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.

Оқ уй “жанг майдони”га айланди: У ерга бориш — сиёсий тузоқми?

Трампнинг Овал кабинетдаги “қаттиқ танбеҳлари” дунё етакчилари учун янги муаммога айланди

Ғалаба Путин томонидами? АҚШ разведкаси нимани аниқлади?

АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.

Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилди

Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.

Оҳангарон шаҳрида электрон тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.