Ўзбекистон Республикаси ИИВ га келиб тушган маълумотга асосан 2022 йил 11 июнь куни ИИВ ЖҚББ ва Андижон вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳванд моддасини назорат тартибида харид қилиш тезкор тадбири ўтказилди.
Тезкор тадбир аввалида гумонланувчи 1997 йилда туғилган Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи фуқаро билан «махсус харидор» ўртасида ўтказилган суҳбат давомида гумонланувчи «махсус харидор» 1.200 дона «Тропикамид» ва 4.480 дона «Лирика ва Регапен» номли кучли таъсир этувчи дори-воситаларини жами 100.000.000 сўмга сотишга келишиб, ушбу дори воситаларини ўзининг танишлари орқали Андижон шаҳар "Пахтакор" маҳалласи Айланма кўчасида жойлашган «Карвон» ошхонаси олдига олиб келишини маълум қилган.
Шундан сўнг, тезкор қидирув тадбирига жалб қилинган ходимлар билан бирга келишилган жойга борилганида, гумонланувчи ўзининг 3 нафар Андижон вилоятида яшовчи шериклари билан бирга, қора рангли давлат рақамини ечилган ҳолда «Spark» автомашинасида келиб, икки дона қоғоз қутида дори воситалар борлигини айтиб, «махсус харидор» қути ичидаги дориларни кўрмоқчи бўлганида улар томонидан «махсус харидор»дан ёнида бўлган 2.000 АҚШ доллари ва 80 млн. пулларни беришлигини талаб қилиб, «махсус харидор»ни бўйинидан қўллари билан бўғиб жисмоний куч ишлатишиб, автомашинага олиб кириб пулларни олмоқчи бўлган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Андижон шаҳар ИИО ФМБ ТБга қонуний чора кўришлик учун топширилиб, ушланган шахслар Жиноят кодексининг 166-моддасида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда гумонланувчи сифатида Жиноят-процессуал кодексининг 224-моддаси тартибида ушланган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.