Андижонда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ҳамда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизим масъуллари ва маҳаллий фармкомпаниялар вакиллари иштирокида мулоқот ўтказилди.
Унда куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фармацевтика ва электротехника саноатида ишлаб чиқаришни янада қўллаб-қувватлаш, корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича ўтказган йиғилишида белгилаб берилган топшириқ ва вазифалар ижросини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, биргина 2023 йилнинг ўзида Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига, вилоятдаги барча тиббиёт муассасалари учун дори воситалари ва тиббий маҳсулотлар сотиб олиш учун 136 млрд. сўм маблағ ажратилган.
Андижон вилояти ҳокими ўз фикрини
билдирар экан, "Дорихоналарда маҳаллий маҳсулотлар сотуви кўпайтирилади, ишлаб чиқарувчилар билан шартномалар тузилиб, ҳамкорликда фаолият олиб борилади. Тиббий буюм ва тиббий техникаларни ишлаб чиқаришни кенгайтирамиз ҳамда импортни камайтирамиз", деди.
Йиғилишда тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар ўз фаолиятини банк томонидан молиялаштирилиб, қўллаб қувватланса, импорт дорилар ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришга тайёр эканликларини маълум қилди. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов йиғилишда ўз фикрини билдириб, корхоналар фаолиятини кенгайтириш, импорт-экспорт масалалари бўйича ёрдамга тайёрлигини таъкидлади.
Мулоқот доирасида вилоятдаги ҳар бир тиббий маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг муаммолари ўрганилиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар улушини ошириш, фармацевтика маҳсулотларининг давлат харидларини ташкил этишда уларнинг таклифини кўриб чиқишни такомиллаштириш ҳақида фикр алмашилди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.