Андижонда эркак ўғли туғуруқ вақтида вафот этгани сабаб шифокорни ўлдирмоқчи бўлди

Андижонда эркак ўғли туғуруқ вақтида вафот этгани сабаб шифокорни ўлдирмоқчи бўлди

Миллий Гвардия Матбуот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 20 июль куни соат 15:44 да Чоргузар кўчасидаги туғуруқхонада асакалик 1978 й.т. Р.Д туғуруқхона бош шифокори Қ.С.нинг хизмат хонасига кириб, эшикни ички қисмидан қулфлаб олган ҳолда, туғуруқ вақтида вафот этган фарзандининг ўлимида шифокорларни айблаб, уни ўлдириш билан таҳдид қилган.

Ходимлар воқеа жойига етиб бориб, ҳуқуқбузардан эшикни очишни сўраганда, у прокурорни чақиришни талаб қилган.

Воқеа жойига Андижон шаҳар ИИО ва ФМБ раҳбарлари, Андижон шаҳар прокурори етиб келиб, Р.Д.ни эшикни очишга кўндирган. ТҲГ ходимлари хонага кирганда ҳуқуқбузарнинг ёнида ўткир тиғли пичоқлар ва шуруп қотириш ускунаси борлиги аниқланган. Ушбу ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари Андижон шаҳар ИИБ томонидан олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!