Андижонда аммаси ва ўз жиянини ўлдирган шахс қўлга олинди

Андижонда аммаси ва ўз жиянини ўлдирган шахс қўлга олинди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби маълумот берди.

Аниқланишича, 25 январь куни соат 18.30 ларда 30 ёшли эркак аммасининг яшаш уйида кредит қарздорлигини тўлаш учун қарзга пул сўраган ва аммасидан рад жавобини олган.

Рад жавобидан жаҳли чиққан эркак пул маблағларини қўлга киритишни мақсад қилиб, аммаси ва у билан яшовчи жияни (амакисини қизи) ни хўжалик пичоғи билан қасддан ўлдирган.

Шундан сўнг, у хонадонда бўлган 7 млн. сўм пулни қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида гумонланувчи шахс ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!