Андижонда 32 нафар болани олиб кетаётган Damas ҳайдовчиси аниқланди
Андижон вилоятида Damas ҳайдовчиси 32 нафар болани олиб кетаётгани аниқланди.
Вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, Андижон тумани ҳудудида Damas автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси одам ташиш қоидасини бузиб, жами 32 нафар болани мактабгача таълим ташкилотига олиб кетаётган ҳолати ЙПХ инспектори томонидан аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЙПХ инспектори томонидан қонунда белгилаб қўйилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).