Жорий йилнинг 27 май куни ижтимоий тармоқларда “Aндижон вилояти Олтинкўл туманида Ганжиравон маҳалласида ушбу қизни ўгай онаси қизни бармоқларини синдириб, баданига пичоқ қайчиларни тиқиб, уриб, ит азобини бергани айтилмоқда” номли сарлавҳа билан тарқалган видео хабарда акс этган ҳолатлар Aндижон вилояти ИИБ томонидан ишчи гуруҳ тузилган ҳолда батафсил ўрганилиб чиқилди.
Aниқланишича, Олтинкўл тумани “Ганжиравон” МФЙда яшовчи 2011 йилда туғилган вояга етмаган И.Ҳ.га нисбатан жорий йилнинг 22 май куни ўгай онаси Х.М томонидан тан жароҳати йетказилган. Шунингдек, шу куни вояга етмаган Ҳ.И бобоси Х.И ҳамда бувиси И.Слар истиқомат қилаётган уйга қочиб келади. Уларга бўлган воқеани айтиб беради ва шу маҳалладаги рақамсиз уйда яшовчи (вафот этган онасининг ота-онаси), Қ.A ҳамда бувиси Қ.Зларнинг яшаш хонадонига олиб бориб қўйишни илтимос қилади. Мазкур хонадонга боргандан сўнг холаси Р.З жияни Ҳ.Ига нисбатан етказилган тан жароҳатларини видеотасвирга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаганлиги аниқланди.
27 май куни вояга етмаган Х.Идаги тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.