Андижонда 1 яшар бола қорин оғриғидан вафот этди

Андижонда 1 яшар бола қорин оғриғидан вафот этди

Ижтимоий тармоқларда, “Шаҳрихон туман тиббиёт бирлашмасига қорин оғриғи билан келган бемор, 2021 йилда туғилган И.Я вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Андижон прокуратураси вазият юзасидан расмий маълумот берди.

Аниқланишича, 3 сентябрь куни Шаҳрихон туман, “Қумтепа” кўчасида яшовчи вояга етмаган И.Я Шаҳрихон туманидаги хусусий шифохонада тиббий муолажаларни қабул қилиш даврида соғлиги ёмонлашиб вафот этган.

"Ҳолат юзасидан Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан 27.09.2022 йилда ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган" дейилади хабарда.

Тергов ҳаракатлари Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!