Андижон шаҳрида 50 кг сифатсиз гўшт маҳсулотлари тегишли тартибда йўқ қилинди

Андижон шаҳрида 50 кг сифатсиз гўшт маҳсулотлари тегишли тартибда йўқ қилинди

Андижон вилоятида аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ишлари давом этмоқда.

Кеча Андижон вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари ва Андижон вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси мутахассислари билан ҳамкорликда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида Андижон шаҳрида жойлашган "Янги бозор" деҳқон бозорида назорат тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Ўрганишлар натижасида 50 кг истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди. Аниқланган истеъмолга яроқсиз махсулотлар тегишли тартибда йўқ қилинди" - дейилади бошқарманинг расмий баёнотида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!