Шу йилнинг 20 март куни Андижон халқаро аэропорти «Silk Avia» авиакомпаниясининг биринчи US601 йўловчи рейсини қабул қилди. Бортида 63 йўловчи бўлган самолёт Тошкент вақти билан соат 12:13 да қўнди.
Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан, йўловчилар эса карнай ва сурнай садолари остида кутиб олинди.
Аввал хабар қилинганидек, аэропорт рейсларни қабул қилишни бошлади.
Айни пайтда «Silk Avia» Тошкентдан Андижонга АТР-72-600 самолётларида ҳафтасига икки марта сешанба ва пайшанба кунлари парвозларни амалга оширади. Келгусида халқаро рейсларни қайта тиклаш ҳам режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 15 март куни аэропортда реконструкциянинг биринчи босқичи якунланиб, унинг доирасида аэродром мажмуасининг салмоқли қисми, жумладан, узунлиги 3300 метр ва эни 60 метр бўлган 4E тоифадаги янги учиш-қўниш йўлаги, битта юриш йўлаги ва 3 та самолёт тўхташ жойига эга перрон қурилиши якунланди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон аёллар терма жамоаси футболчилари 2026 йилнинг 1-25 март кунлари Австралияда бўлиб ўтаётган Осиё Кубогининг очилиш ўйини олдидан давлат мадҳиясини ижро этишмади.
Президент Шавкат Мирзиёев 3 март куни аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини янада кучайтириш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш юзасидан таклифлар ҳамда янги ташаббуслар билан танишди.
2021-2025 йиллар давомида мазкур шахс интернет орқали ўзбекистонлик фуқаролар билан мулоқотга киришиб, уларни криптовалюта кўринишида пул маблағлари юборишга даъват қилди
"АҚШ Эронга қарши кенг қамровли уруш бошлаши эҳтимоли бор, мен уларнинг ҳудудига қуруқлик қўшинларини юборишим мумкин, буни истисно қилмайман", — деди АҚШ президенти.
Islamic Revolutionary Guard Corps (ИИҚК) маълум қилишича, Эрон сўнгги 48 соат ичида АҚШ ва Исроилга қарашли 60 та стратегик нишон ҳамда 500 та ҳарбий объектга ҳужум қилган.
Франция президенти Эммануэл Макрон 2026 йилда мамлакат янги гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини ишга туширишини эълон қилди. Лойиҳа Буюк Британия ва Германия билан биргаликда амалга оширилиши режалаштирилган.
Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.