Анчелотти: «Роналдунинг даври якунига етмоқда»

Анчелотти: «Роналдунинг даври якунига етмоқда»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти замонавий футболдаги авлодлар алмашинуви борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Ришарлисон — замонавий ҳужумчи. Тўп билан муомалада жуда эҳтиёткор бўлмаса-да, аммо ҳаракатларидаги тезкорлик юқори. У ҳозирда энг яхшилардан бири.

Биз ҳозир ўтиш босқичидамиз. Ибраҳимович, Роналду, Суарес, Каванининг даври якунига етмоқда… Месси ва Бензема 35 ёшда, Левандовски келаси йили 35га киради.

Уларнинг ўрнига Мбаппе, Ришарлисон, Холанд, Альварес ва Нуньес келишади», — деди Анчелотти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!