Анчелотти «Реал»даги келажагига шубҳа билан қарай бошлади

Анчелотти «Реал»даги келажагига шубҳа билан қарай бошлади

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти жамоадаги ўзининг келажагига ишончи комил эмас. Бу ҳақда "The Athletic" хабар тарқатди.

Манбага кўра, жамоа раҳбарияти тарқатаётган оммавий хабарларда италиялик мутахассисни қўллаб-қувватлашини айтаётган бўлса-да, Флорентино Перес ички суҳбатларда мураббийлар штабига нисбатан у қадар ишонч билдирмаяпти.

Анчелотти ва унинг ёрдамчилари эса раҳбариятнинг ўзларига нисбатан режаларини яхши тушунмаяпти. Боз устига, Анчелоттида клубнинг ёзги трансфер сиёсатига нисбатан хавотир бор. Улар Переснинг таркибни кучайтириш учун кўп пул сарфлашига шубҳа билан қарашмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!