Ана холос! "Tashkent city"даги конгресс холл томи қулаб тушди

Ана холос! "Tashkent city"даги конгресс холл томи қулаб тушди

2 декабрь куни "Tashkent city"даги конгресс холл томи қулаб тушган.

Маълум бўлишича айнан ўша ерда 8-декабр - Конституция куни муносабати билан байрам дастури ўтказилиши режалаштирилган. Айнан байрамга тайёргарлик вақтида шу воқеа юз берган. Ҳодиса содир бўлган вақтда томда қурувчи бўлган. У тезкор ҳаракат қилиш натижасида омон қолган. Лекин байрамга тайёрланаётганлар орасида ваҳима кўтарилган ва воқеа жойига шаҳар ҳокими етиб келган.

Ҳозирча ҳодиса юзасидан расмий маълумот берилгани йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!