Ана холос! 14 январдан Windows 7 тизими ўрнатилган компьютерлар вирусга тўлади

Ана холос! 14 январдан Windows 7 тизими ўрнатилган компьютерлар вирусга тўлади

Windows 7 операцион тизимининг яратилганига 10 йил тўлди. Шу муносабат билан 2020 йил 14 январдан бошлаб тизим муомаладан олиб ташланади.

Microsoft компаниясининг маълум қилишича, Windows 7 ўрнатилган компьютерлар ишлашда давом этаверади. Аммо уларга техник ёрдам кўрсатилмайди.

Шунингдек, тизимга дастурий таъминот кўрсатилмайди ва хавфсизлик тизимлари янгиланмайди. Бундан чиқди, Windows 7 ўрнатилган компьютерлар вирусга тўлиши аниқ.

Компания мижозларга Windows 10 тизимига ўтишни маслаҳат бермоқда. «Ҳимояланишнинг энг яхши йўли Windows 10 системасини ўрнатишдир. Янги гаджетларга ўрнатилса, ушбу тизим ҳам катта имкониятлар эшигини очади», - дейди компания вакиллари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!