Беларусь президенти Александр Лукашенко 2021 йилда кейинги Европа-АҚШ енгил атлетика ўйинларини ҳам Минскда ўтказишни таклиф қилди ва ўйинлар вақтига Минск АҚШ пойтахти бўлишини айтди.
Навбатга кўра, Европа ва АҚШ ўртасидаги кейинги ўйинлар АҚШда ўтиши керак. Бироқ Лукашенконинг таъкидлашича, 2021 йилда АҚШда енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади, қоидаларга кўра эса бир йилда бир давлатда ушбу икки мусобақани ўтказиш мумкин эмас.
“Икки йилдан кейин, агар бизга топширсангиз, биз бундай учрашувни янада юқори даражада ўтказамиз. Мен сизга ваъда бераман, Минск 2 йилдан кейин АҚШ пойтахтига айланади”, деб мурожат қилган Лукашенко енгил атлетика федерациялари раҳбарларига.
Беларусь президенти ўз таклифини тушунтириб берган.
“Сиз бизни гўёки Американи қўшиб олмоқчи бўлаётганликда гумон қилмаслигингиз учун тушунтираман: агар бизга ишониб топширсангиз, мусобақа кунлари Минск АҚШ пойтахти бўлади, чунки учрашувни АҚШ ўтказиши керак”, деб ўз таклифига ойдинлик киритган Лукашенко.
Беларусь раҳбари бу борада 2020 йилда ҳам президентлик мусобақаларида ғолиб бўладиган Дональд Трамп билан келиша олишини таъкидлаб ўтган.
Ҳозирда Минскда Европа ва АҚШ ўртасида енгил атлетика ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Александр Лукашенкога оид иш Халқаро жиноят судида дастлабки босқичда кўриб чиқилмоқда. Палата таркибига уч нафар судья кирган бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир.
Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.
Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.
Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туркий дунё нашриётчилик соҳасини ягона майдонда бирлаштириш мақсадида 27–29 март кунлари Анқарада “Туркий дунё ноширлик конгресси”ни ўтказмоқда.
Жиноят 26 март куни туш пайтида Ниёзбек йўли кўчасида келиб чиққан жанжалдан сўнг содир этилган. Кузатув камераларидаги тасвирларда воқеадан аввал бошқа одамлар кўз ўнгида икки эркак муштлашаётганини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Аббас Арагчи Эрон ташқи ишлар вазири сифатида Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан билан телефон орқали суҳбатда АҚШнинг ҳаракатлари ва сўзлари ўртасида зиддият борлигини таъкидлади.
Мурожаатда қайд этилишича, у 2026 йил январь ойида Тошкент вилоятидаги иқтисодий соҳага оид ташкилотлардан бирига мавжуд лавозимга ишга қабул қилиш масаласи бўйича суҳбатдан ўтган, ариза ёзган ҳамда электрон шартномани имзолаган. Шундан сўнг ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқиши кутилган.