Амударёдаги ЙТҲда 7 киши вафот этди

Бугун, 16 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида содир бўлган ЙТҲда 7 нафар йўловчи вафот этди.
Маълум қилинишача, соат 08:35 ларда Nexia русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Lacetti русумли автомобил билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида 7 нафар фуқаро вафот этган ва 3 нафар фуқаро шаҳар шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Вафот этган фуқароларнинг бир нафарининг шахсига аниқлик киритилган. Қолган 6 нафар фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилмокда. Воқеа жойига шаҳар Прокуратура, ИИБ, ФВБ, ССБ ҳамда тезкор тергов гуруҳи ходимлари чиқишган.
Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.