Америкалик сиёсатчи: Украинадаги можаро Европа Иттифоқини ҳарбий иттифоққа айлантирди

Америкалик сиёсатчи: Украинадаги можаро Европа Иттифоқини ҳарбий иттифоққа айлантирди

Америкалик демократ сиёсатчи, Кентукки губернатори лавозимига номзод Жеффри Янгнинг айтишича, Киевга қурол-яроғ юборилиши туфайли ЕИ ҳарбий иттифоққа айланган.

Шу тариқа, у Европа Иттифоқининг Украинага яна 2 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиш ниятини изоҳлади.

"Европа Иттифоқи ўзини ҳарбий иттифоққа айлантирди", - дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Унинг фикрича, "НАТО Ғарб империалистлари учун етарли эмас".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!