Америкалик ота ўз қизининг деразаси орқасида динозаврлар хиёбонини яратди (фото ва видео)

Америкалик ота ўз қизининг деразаси орқасида динозаврлар хиёбонини яратди (фото ва видео)

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида саҳналар бўйича мутахассис бўлган Лайл Корам ўз қизи Шелбининг «Юра даври хиёбони» фильмидаги динозаврлардан қўрқмаслигини кўриб, унга сюрприз тайёрлади. Бу ҳақда "Дарё" ёзмоқда.

Проекторлар, экранлар ва ёритиш ёрдамида Лайл Шелбининг хонаси деразаси орқасидаги зерикарли манзарани динозаврлар яшайдиган яшил оламга айлантирди ҳамда қизининг бу манзарани биринчи марта кўргандаги реакциясини видеога олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!