Aмерика компанияси коронавирусга қарши дори нархини маълум қилди
Aмериканинг Гилеад биофармацевтика компанияси COVID-19 га қарши восита сифатида синалаётган ремдесивир дорисининг ривожланган мамлакатлардаги нархини бир ампуласи учун 390 доллар этиб белгилади. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинди.
Қайд этилишича, COVID-19 га чалинган беморлар олти дона ампуладан фойдаланган ҳолда 5 кунлик даволаш курсини ўташи керак бўлади. Бу 2340 долларга тушади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).