Америка авиакомпаниялари Россия орқали парвоз қилишни тақиқлашни сўрамоқда

Америка авиакомпаниялари Россия орқали парвоз қилишни тақиқлашни сўрамоқда

Америка авиакомпаниялари Оқ уйга рақобатчилар устидан шикоят қилиб, Россия орқали парвоз қилишни тақиқлашни сўрамоқда.

The New York Times газетасининг ёзишича, махсус операция бошланганидан кейин АҚШ авиакомпаниялари Россия Федерацияси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш «имкониятини йўқотган», Air India, Emirates ва China Eastern Airlines каби авиаташувчилар эса буни давом эттирмоқда.

Мақолада қайд этилишича, улар «ноҳақ устунлик»га эга бўлишган – улар АҚШ ва Осиё ўртасида тезроқ ва арзонроқ парвоз қилади, шунингдек, ёқилғи тежайди.

Энди Америка авиакомпаниялари лоббичиларни кучайтирди ва расмийлардан бошқа ташувчиларни «америкалик рақобатчилар билан бир хил йўналишларда учишга» мажбурлашни талаб қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!