Sevimli TV телеканали орқали 16 ойдан буён эфирга узатилаётган "Чуқур" сериалининг намойиши тўхтатилди. Телеканал ходимларининг сўзларига кўра, амалдорлар жанг саҳналари кўплиги туфайли фильмни тўхтатишга буйруқ беришган.
Уч ой аввал Zo'R TV телеканали яна бир турк сериали "Қора севги"нинг намойишини "ҳақиқий ислом ва ўзбек миллий минталитетига тўғри келмагани сабаб" тўхтатган эди.
Sevimli TV телеканали маълум қилишича, бир неча кун олдин намойиши тўхтатилган "Чуқур" сериали бошқа эфирга чиқмайди.
Бу сериал Sevimli телеканалида 2019 йилнинг 13 июнидан бошлаб намойиш этилаётган эди. Ўтган давр мобайнида сериалнинг иккита мавсуми эфирга узатилди. Томошабинлар иккинчи мавсумнинг 57-қисмини томоша қилишга улгуришди.
"Мен "Чуқур" сериали намойишининг тикланиши тарафдориман. Sevimli телеканалининг бу қароридан норозиман", деб ёзади Фейсбук фойдаланувчиларидан бири.
29 октябрь куни Sevimli телеканали ходими берган маълумотга кўра, турк сериалининг намойиши "эфир жадвалининг янгилангани" сабаб тўхтатиб қўйилган.
- Биз яқинда эфир жадвалига ўзгартириш киритдик. Шу сабаб хозирча жадвалда "Чуқур" сериали учун жой топилмаяпти, - деган телеканал ходими.
Бироқ, телетомошабинларнинг сўзларига кўра, 28 октябрь куни телеканал "Чуқур" сериалини бошқа бир сериал билан алмаштирган.
"Телеканал ходимлари ҳаммани алдаяпти. Кеча уларга қўнғироқ қилганимда, сериални сотиб олиш учун пуллари йўқлигини айтишди... Наҳотка бошқа бир сериални сотиб олишга пул топган телеканал "Чуқур" сериали учун маблағ топа олмаган?" - деб ёзади Facebook фойдаланувчиси FarruxSoyipov.
Телеканалнинг бошқа бир ходими серилада уриш саҳналари кўплиги сабаб эфирдан олиб ташланганини айтган.
- Мен ўзим бошқа бир бўлимда ишлайман. Билишимча, юқори даражадаги раҳбарлардан бирига сериладаги жанг саҳналари кўплиги ёқмаган. Шу сабаб улар бу сериални тўхтатишди. Хозир улар таҳририятга мурожаат қилган томошабинларни яқин орада сериал намойиши тикланишини айтиб, алдашмоқда. Ҳар куни таҳририятга кўплаб қўнғироқлар бўляпти. Бу сериални ютубда томоша қилиш учун ҳамманинг ҳам уйида интернет йўқ. Сўнгги бир ярим йил ичида улар бу сериалга ўрганиб қолишган. Томошабинлар сериал тўсатдан тўхтатиб қўйилгани учун телеканалдан хафа бўлишяпти.
Қайд этиш лозимки, юртимизда сериалларнинг тўхтатиб қўйилиши билан боғлиқ биринчи ҳодиса эмас.
Масалан, уч ой олдин ZO’R TV телеканали "Қора севги" номли турк сериалини тўхтатган эди.
ZO’R TV телеканалида намойиш этилган "Ҳовли" турк сериали ҳам томошабинларда катта норозилик келтириб чиқарган эди. Шундан сўнг телеканал раҳбарияти сериал намойишини бироз кейинга суришга мажбур бўлган. ca-news.org
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.