Италия бош вазири Джорджа Мелони, Қўшма Штатлар Украинага ҳарбий ёрдамни бутунлай тўхтатиш ўрнига, баъзи таркибий қисмлар билан таъминлаш қарорини қайта кўриб чиққанини айтди. Бу "муҳим факт", аммо Қўшма Штатлар бутунлай чиқиб кетиши билан бир хил эмас, деди у.
Мелони хоним АҚШ президенти Дональд Трамп билан суҳбатдан кейин шундай хулосага келганини қўшимча қилди. "Умид қиламанки, бу масала бўйича ижобий ўзгаришлар бўлади", - дея хулоса қилди бош вазир.
Давлат департаменти Қўшма Штатлар зенит ва бошқа ракеталарни етказиб беришни тўхтатади, бироқ ҳарбий ёрдам одатда давом этишини айтди. NBC телеканалининг хабар беришича, Patriot ракеталари, 155 мм артиллерия снарядлари, Hellfire ракеталари ва бошқа қуролларни етказиб бериш 2 июль куни тўхтатилган. Украина расмийлари Қўшма Штатлар Украинага барча ҳарбий юкларни етказиб беришни тўхтатганини айтди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.