«Аллоҳ йўлида», деб тиланчилик қилаётганларга қандай муносабатда бўлиш керак?

A A A
«Аллоҳ йўлида», деб тиланчилик қилаётганларга қандай муносабатда бўлиш керак?

Мен бир китобда шундай маънодаги ҳадисни ўқиб қолдим:

Кимки Аллоҳ номи билан сўралганда бермаса, раҳматдан йироқдир, кимки Аллоҳ номи билан сўраса, раҳматдан йироқдир .

Кўчада тиланчиликни касб қилиб олган аксар кишилар: Аллоҳ йўлида , деб сўрайдилар. Ҳадисни ўқиганимдан бери, Аллоҳга шукрки, ким шундай деб сўраса, бирор нарса беришга ҳаракат қиламан. Шу ҳадиснинг асли мазмуни қандай ва унга қандай амал қилиш лозим?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Сиз ёзган иборалар нотўғри. Унда ўзаро зид маънолар акс этган.

Тўғри, динимизда соилни жеркимасликка, уни имкон қадар қуруқ қайтармасликка буюрилган. Аммо, соил ҳам соиллик қилишга ҳақли бўлиши лозим.

Мусулмон кишига тиланчилик қилиш мумкин эмас. Фақатгина ногирон ёки бир кунлик ортиқча таоми йўқ ёхуд катта қарзга ботган кишигина бировлардан нарса сўраб ўз эҳтиёжини қондириши мумкин. Бой, соппа-соғ кишиларга, шунингдек, бойлик орттириш мақсадида бировлардан нарса тиланиш жоиз эмас. Агар ана шундай кишилар тиланчилик қилаётган бўлса, уларга бу ишни ташлашни, унинг ўрнига ҳалол меҳнат қилишни тавсия этиш лозим.

Ривоятларда келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига ансорлардан бирлари соиллик қилиб келди. Унинг тўрт муччаси соғ эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга уйидаги бор нарсасини сотиб, пулига арқон ва болта сотиб олиб, улар ёрдамида ўтин териб келиб сотишга буюрдилар. Ҳалиги одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавсияларига амал қилиб, ҳеч қанча вақт ўтмай тирикчилиги яхшиланганини айтиб, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга миннатдорчилик билдириб кетди.

Садақа ва хайру эҳсонларга кимлар ҳақли эканини яхши билишимиз учун Бақара сурасидаги қуйидаги ояти карималарни ўрганиб чиқсак, мақсадга мувофиқ бўлса керак:

(Садақа ва хайру эҳсонлар) Аллоҳнинг йўлида тутилган, (тирикчилик учун) ер юзида кезишга қодир бўлмаган, иффатлари туфайли билмаган киши уларни бой деб ўйлайдиган фақирларгадир. Уларни сиймоларидан танийсан, одамлардан хиралик қилиб сўрамаслар. Нима яхшилик нафақа қилсангиз, бас, Аллоҳ албатта уни билгувчидир (273-оят).

Бу ояти карима зикр қилган тоифадаги одамлар ўзларини Аллоҳ йўлида жиҳод қилишга бағишлаган кишилардир. Улар нафсларини жиҳод учун тутганлар, шу сабабдан касб қилишга ҳам имконлари йўқ. Айни чоғда, иффатлари, уятлари кучли бўлганидан ўзларининг ҳожатманд эканликларини яшириб юрадилар. Асл ҳолни билмаган одам уларни сиртларидан кўриб, бой деб ўйлайди.

(Садақа ва хайру эҳсонлар) Аллоҳнинг йўлида тутилган, (тирикчилик учун) ер юзида кезишга қодир бўлмаган, иффатлари туфайли билмаган киши уларни бой деб ўйлайдиган фақирларгадир .

Нафақани худди ана ўшаларга қилиш керак. Улар ўзлари асл ҳолларини беркитсалар, одамлардан хиралик билан тиланмасалар, қандай қилиб топамиз уларни?

Уларни сиймоларидан танийсан .

Фаросати бор, мулоҳазали кишилар мазкур фақирларни, агарчи улар ҳожатмандликларини билдирмасдан, кишилар кўзига бой бўлиб кўриниб юрсалар ҳам, таниб, ҳақиқатни билиб оладилар. Ўзларини иффатли тутганликларининг ўзи нафақани уларга махфий қилишга ундайди. Нафақа бераман деб, бундай кишиларнинг ҳис-туйғуларини оёқости қилмаслик керак. Нафақа Аллоҳ учун қилинаётган бўлса, махфий тарзда қилингани маъқул.

Нима яхшилик нафақа қилсангиз, бас, Аллоҳ албатта уни билгувчидир .

Савобини ҳам Ўзи билиб бераверади. Шунинг учун, ҳаммага кўрсатиб, гувоҳларни кўпайтириб садақа қилишга ҳожат йўқ. Сиз ихлос билан, Аллоҳ таолонинг юзини кўзлаб садақа қилаверинг, у ёғини Аллоҳ таолонинг Ўзи билади.

Ислом тузуми, аввало, ишга қодир ҳар бир инсоннинг осонлик билан ҳалол ризқ топишини таъминлайди. Лекин инсон ҳаёти доимо бирдек кечавермайди, турли фавқулодда ҳолатлар, кутилмаган ҳодисалар оқибатида баъзи кишилар ноқулай иқтисодий ҳолатга тушиб қоладилар. Бундай ҳолатлар садақа, хайр-эҳсон йўли билан муолажа қилинади. Ўта бой кишилардан маълум миқдордаги молу мулк закот сифатида фарз ҳукми ила олиниб, ҳақдорларга тарқатилади.

Шунингдек, ҳамма қодир бўлган кишиларни ихтиёрий садақа қилишга тарғиб қилинади.

Шу билан бирга, муҳтожларни ҳам одоб доирасидан чиқмаслик, юқоридаги оятда айтилганидек, хиралик билан одамлардан тиланчилик қилмасдан, иффатли, қаноатли бўлишга чақирилади.

Имом Бухорий қилган ривоятда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Бир икки хурмо ёки бир-икки луқмани олиб қайтадиган мискин эмас, иффатли бўлиб турган мискиндир, хоҳласангиз, Одамлардан хиралик билан сўрамайдилар , оятини ўқинг , дедилар.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Набийимиз алайҳиссолату вассалом:

Ким ўзида етарли нарса бўлатуриб одамлардан тиланса, қиёмат куни тиланчилиги юзида тирналиш бўлиб келади , дедилар. Одамлар:

Ё, Аллоҳнинг Расули, етарли нарса қанча? дедилар. У зоти бобаракот:

Эллик дирҳам , дедилар.

Шундан келиб чиқиб, етарли нарсаси бор одамга тиланчилик қилиш ҳаром, деган ҳукм чиқарилган. Валлоҳу аълам.

Manba: islom.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Ўзбек футболчиларининг ўйиндан кейин қилган иши канадаликларни ҳайратга солди!

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.

2026 йил ёзда Марказий Осиё мамлакатларида аномал даражада кучли ёғингарчиликлар кузатилиши мумкин

Таъкидланишича, об-ҳавонинг нормал ўзгариши ўрнига, минтақага улкан миқдорда ёғингарчилик тўсатдан ёпирилади.

Миллион россиялик мамлакатни тарк этди

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди

Каталониянинг «Барселона» клуби ўз ҳимоячиларидан бири билан хайрлашиши мумкин.

Россия Молия вазирлиги ва Марказий банк Путинни огоҳлантирди

Агентлик хабарига кўра, Владимир Путин иқтисодий блокка мудофаага алоқадор бўлмаган бюджет харажатларини тежаш бўйича топшириқ берган.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ-2026"да гуруҳ босқичида чиқиб кетиши башорат қилинди

Футбол бўйича таҳлилий тадқиқотлар олиб борадиган Football Meets Data компанияси 2026 йилги жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли энг паст бўлган ўнта терма жамоа рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Sports.kz.

АПЛда нархи энг кўп ошган футболчилар маълум қилинди: Ҳусанов ҳам "топ-10"да

Футболчиларнинг трансфер қийматини баҳолашга ихтисослашган "Transfermarkt" портали 2025/26 йилги мавсум якунланганидан сўнг Англия Премьер-лигаси бўйича маълумотларни янгилади.

Ўзбекистон – Нидерландия ўртоқлик ўйини Нью-Йоркда бўлиб ўтади

8 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб Европанинг етакчи жамоаларидан бири – Нидерландия терма жамоаси бўлади.

Суперкомпьютер Жаҳон чемпионати-2026 ғолибини башорат қилди

Opta таҳлилчилари суперкомпьютерни ишга тушириб, терма жамоаларнинг Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш имкониятларини ҳисоблаб чиқишди.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

19 нафар амалдор ишдан олинди, 36 нафари жазоланди

Натижада 36 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди, 19 нафар масъул эса лавозимидан озод этилди.

Хитой Тайван қирғоқларида махсус операция бошланганини эълон қилди

Бу ҳақда Xinhua хабар бермоқда.

47°C иссиқликда тонг ҳам, тун ҳам йўқ: Ҳиндистоннинг энг иссиқ ҳудудида бир кун

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Банда туманида ҳаёт сўнгги ҳафталарда мисли кўрилмаган жазирама иссиқлик шароитида кечмоқда.

Куба фуқароларга қурол тарқатишни бошлади

​Нашр маълумотларига кўра, бу орол атрофида кескинликнинг кучайиши ва Вашингтоннинг минтақадаги ҳарбий иштироки ортиши билан боғлиқ.

Зеленскийнинг хати бевосита Путинга қаратилмаган эди

Reuters агентлигининг манбаларига таяниб хабар беришича, шахсий учрашув ўтказиш таклифи, биринчи навбатда, Россия элитаси, бизнеси ва Украинанинг ғарблик иттифоқчилари учун мўлжалланган.

Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази: Эбола эпидемияси рекорд даражага етиши мумкин

АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) таҳлилчилари томонидан тайёрланган моделларга кўра, Марказий Африкадаги Эбола эпидемияси 2014 йилдаги рекорд даражадаги эпидемия кўламига етиши ёки ҳатто ундан ошиб кетиши мумкин.

АҚШда ярим аср ичида илк бор ҳарбийлар қатл этилиши мумкин

Қўшма Штатлар Қуролли Кучлари ярим асрдан кўпроқ вақт ичида биринчи марта ҳарбий қатлларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ABC телеканали ички армия ҳужжатига таяниб хабар берди.

Руминия президенти: Констанца портида портлаган дрон Украинага тегишли бўлган

Руминия президенти Никушор Дан Констанца фуқаролик порти ҳудудида портлаган денгиз дрони Украинага тегишли бўлганини расман тасдиқлади.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Исроил ҳужумлари оқибатида қарийб 3600 киши ҳалок бўлди

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2 мартдан буён Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 3593 нафарга етган. Шунингдек, қарийб 11 минг киши турли даражада жароҳат олган.

Уюшган жиноятчилик ва наркожиноятларга қарши курашда муҳим натижалар

Жорий йилнинг январ–май ойларида ҳуқуқ-тартибот органларининг тезкор бўлинмалари ҳамкорлигида уюшган наркожиноятчилик ҳамда уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятига қарши комплекс тезкор тадбирлар амалга оширилди.

Фарғонада электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Ушбу қоидабузарликлар натижасида, электр таъминоти корхонасига жами 2 миллиард 154 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Исроил Эрон билан уруш вақтида қўшинларини махфий равишда Озарбайжонга жойлаштирган

CNN маълумотига кўра, Эрон билан қуролли тўқнашувлар давомида Исроил махсус операциялар бўлинмалари ва разведка ходимларини, жумладан «Моссад» агентларини Озарбайжон ҳудудига махфий равишда жойлаштирган.

Дубай шаҳзодасининг собиқ рафиқаси ҳибсга олинди: фарзандлар учун кураш давом этмоқда

Дубайда озарбайжонлик собиқ гимнастикачи Зейнаб Жавадли ҳибсга олинди.

Руминиянинг Констанца порти яқинида денгиз дрони портлади

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ҳозирда Руминия қирғоқлари яқинида яна учта денгиз дрони аниқланган.

Тошкентда автобусда уятсиз ҳаракатлар қилган эркак 15 суткага қамалди

48 ёшли эркак Т.С. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойида бўла туриб уятсиз ҳаракатлар содир этган.

“Чодаксой”да чўкиб кетган йигитнинг жасади 1 ҳафтадан сўнг топилди

Жараёнда туман ФВБ ёнғин-қутқарувчилари томонидан сув устида, бошқарма қутқарув отряди қутқарувчилари томонидан эса сув остида қидирув ишлари узлуксиз олиб борилган.

Конгода Эбола эпидемияси авж олаётган бир пайтда 11 нафар бемор касалхобадан қочиб кетди — Bloomberg

Агентлик маълумотларига кўра, Эбола вируси Конго Демократик Республикасининг янги ҳудудлари бўйлаб тарқалмоқда, шифокорлар учун эса вазиятни назорат қилиш тобора қийинлашиб бормоқда.

Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди

Эркак Қарши туманидаги хонадонида эшак сўйиб, гўштини турли бозорларда сотиб келган. Хонадонидан 247 кг гўшт ва қарийб 100 та эшак териси топилган.

Тошкентнинг 5 та ҳудудида электр таъминотида узилишлар кузатилди

Бу эса метро поездлари ҳаракати ҳамда бекатлардаги ёритиш тизимлари фаолиятига ўз таъсирини кўрсатган.

Кувайт Эрон билан боғлиқ жиддий қарор қабул қилди

Бу ҳақда Кувайт оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Украина дронлари Санкт-Петербургга ҳужум қилди: иқтисодий форум куни йирик зарбалар қайд этилди

Кечаси Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Украина дронлари ҳужумига учради. Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко маълум қилишича, вилоят осмонида 59 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.

АҚШ ва Мексика чегараси остидаги туннелдан қиймати $45 млнга тенг бир тонна кокаин топилди

Туннел гидравлик лифт, электр ва шамоллатиш тизими билан жиҳозланган.

Кубилюс: «Украинани қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаймиз» деган гап мени хавотирга солади

Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.

АҚШ маълум шартлар асосида Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига қарши эмас

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.

Африкада Эбола яна қайтди, АҚШ етакчилигига эҳтиёж кучаймоқда

Американинг нуфузли нашри — The Wall Street Journal таҳририяти «2014 йилги Эбола сабоқларини қўллаш вақти келди» сарлавҳали мақоласида Африкада Эбола вируси яна авж олаётгани ва бу вазиятда АҚШнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.