Аллоҳ Ўз ҳузурида ёд олсин десангиз

A A A
Аллоҳ Ўз ҳузурида ёд олсин десангиз

Шафоатгўйимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дин насиҳатдир”, деган ҳадисларига биноан қуйидаги нарсаларни сизларга илиндик.

Бўш вақтингизни савоби улуғ, хотирада қолиши жуда осон бўлган зикрлар билан ўтказинг. Зеро, охиратда бўш вақтларимизни қандай ўтказганимиз ҳақида сўраламиз. Сиз бир нарсани доимо ёдда тутинг!

Сизни ўзингиздан катта лавозимдаги инсон исмингизни тилга олса, қай даражада хурсанд бўласиз. Агар бу бутун оламларни йўқдан бор қилган ва бутун оламлар Парвардигори Аллоҳ таоло бўлсачи?!

Ахир, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган: “Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман ва Менга шукр қилингиз ва Мени инкор қилмангиз!” (Бақара сураси 152-оят)

Ҳа, агар сизни бутун оламлар Парвардигори бўлган Аллоҳ таоло эслашини хоҳласангиз, шу ондаёқ зикр қилишни бошланг. Аллоҳ таолони бир жамоа ҳузурида эсласангиз, Аллоҳ таоло ҳам сизни у жамоадан яхши бўлган жамоа хузурида эслайди.

Банда учун бундан ортиқ бахт борми!?

Бўш вақтдан унумли фойдаланинг! Ҳали савол жавоб куни бор!!!

Бўш вақтингизни тилга осон бўлган зикрлар билан ўтказинг.

Ушбу зикрлар учун алоҳида вақт ажратиш шарт эмас. Йўлда, бирор иш билан шуғулланаётган вақтингизда айтсангиз ҳам бўлади.

سبحان الله وبحمده ،سبحان الله العظيم

Ўқилиши: Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, Субҳаналлоҳил азийм

Маъноси: Аллоҳни ҳамд айтиш ва улуғлаш билан поклайман.

Ушбу сўзнинг фазилати: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”ни бир кунда юз маротаба айтса, ундан хатолари ўчирилиб юборилади. Гарчи денгиз кўпигича бўлса ҳам (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Раҳмонга суюкли, тилга енгил (айтишга), тарозуда оғир келадиган икки сўз бор. Улар: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, Субҳаналлоҳил азийм”, – дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Субҳаналлоҳил азим ва биҳамдиҳи” деса, унга жаннатда бир хурмо экилади”, – дедилар (Имом Термизий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло учун сўзларнинг энг яхшиси “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”, – дедилар (Имом Муслим ривоят қилганлар).

 سبحان الله والحمد لله ولا إله إلا الله و الله أكبر

Ўқилиши: Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар.

Маъноси: Аллоҳ барча нуқсонлардан покдир. Аллоҳга ҳамд бўлсин, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Аллоҳ улуғдир.

Ушбу сўзнинг фазли: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менинг “Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” дейишим менга қуёш чиқишидан яхшироқдир” дедилар  (Имом Муслим ривоят қилганлар).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога сўзларнинг энг суюклиси тўрттадир. Уларни қайси бири билан бошласанг ҳам зарари йўқ. Улар «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”», – дедилар (Имом Муслим ривоят қилганлар).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Исро кечасида Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдим. У зот: “Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умматингга мендан салом айтгин ва уларга жаннатнинг тупроғи пок, суви ширин ва ўзи текис, ўсимлиги “Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” эканини хабарини бергин дедилар”», – деб марҳамат қилдилар (Имом Термизий ривоят қилганлар).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз ҳар куни мингта яхшилик касб қила олишдан ожизми?” – дедилар. Ўтирганлардан бири: “Мингта яхшиликни қандай қила олиш мумкин?” – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Юзта тасбеҳ айтса, мингта яхшилик ёзилиб, мингта хатоси ўчирилади”, – дедилар (Имом Муслим ривоят қилганлар).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дарахт ўз баргларини тўккани каби “Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” калимаси ҳам хатоларни тўкади”, – деб марҳамат қилдилар.

لا إله إلا الله وحده لا شريك له  له الملك وله الحمد

وهو على كل شيء قدير

Ўқилиши: “Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува алаа кулли шайин қодийр”

Маъноси: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ, бутун олам мулки Уники, бутун Ҳамду сано Унга хос ва У хар бир нарсага қодирдир.

Ушбу сўзнинг фазли: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким  Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува алаа кулли шайин қодийр, деб бир кунда юз маротаба айтса, ўнта қул озод қилган баробарида савоб олади. Унга юзта яхши амал ёзилади. Юзта ёмонлик ўчирилади. бу (иши) унга ўша куни шайтондан сақланиш бўлади. То кеч киргунга қадар шайтондан омонда бўлади. Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат ундан кўпроқ ушбу калимани айтган киши ўзиб кетади”, – деб марҳамат қилдилар (Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар).

                  لا حول ولا قوة الا بالله

Ўқилиши: Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ

Маъноси: Аллоҳ таолодан бошқа ўзгартирувчи на куч, на қудрат бор.

Ушбу сўзнинг фазли: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Мусо розияллоҳу анҳуга қилган насиҳатларида: “Сени Жаннат хазиналаридан бирига далолат қилайми?” – дедилар. Абу Мусо ал- Ашарий розияллоҳу анҳу: “Ҳа, айтинг, ё Расулуллоҳ!» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”, – дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар).

أستغفر الله وأتوب إليه

Ўқилиши: Астағфируллоҳа ва атубу илайҳи

Маъноси: Аллоҳга истиғфор айтиб тавба қиламан.

Ушбу сўзнинг фазли: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни саҳифасида истиғфори кўп бўлса,  нажот топади”, – дедилар (Имом ибн Можжа ривоят қилганлар).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни саҳифаси хурсанд қилишини хоҳласа, истиғфорни кўпайтирсин”, – дедилар (Имом Байҳақий ривоят қилганлар).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй аёллар жамоаси,  садақа қилинглар ва истиғфорни кўпайтиринглар. Мен сизларни кўпларингизни дўзаҳда кўрдим”, – дедилар (Имом Муслим ривоят қилганлар).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга қасамки, албатта,  мен Аллоҳ таолога бир кунда етмиш мартадан кўп истиғфор айтиб, тавба қиламан”, – дедилар.

الصلاة على النبي صلى الله عليه وسلم

Маъноси: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.

Ушбу сўзнинг фазли: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга бир маротаба салавот айтса, Аллоҳ таоло унга ўн маротаба салавот айтади”, – дедилар (Имом Муслим ривоят қилганлар).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга бир маротаба салавот айтса, Аллоҳ таоло унга ўн маротаба салавот айтади. Ундан ўнта хатосини ўчиради. Мартабасини ўн даража кўтаради”, – дедилар (Имом Аҳмад ривоят қилганлар).

Эслатма: Салавотлар ичида энг яхшиси намозда “Аттаҳиёт”дан кейин айтиладиган салавотдир.

Manba: fitrat. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

ЖЧ-2026ни ўтказиб юборадиган энг қиммат футболчилар рейтинги тузилди

Transfermarkt мутахассислари ўзига хос рейтингини эълон қилишди.

Трамп Саудия шаҳзодаси ҳақида кескин баёнот қилди

Дональд Трамп Муҳаммад ибн Салмон ҳақида кескин ва баҳсли баёнот берди.

Туркия АҚШни огоҳлантирди!

Агар курдлар Эронга қарши ҳужумларда иштирок этса, дарҳол ҳарбий жавоб бўлади.

Россия Украина борасида Жанубий Кореяни жиддий огоҳлантирди

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко маълум қилди.

"Бу ёлғон. Мен унинг гапларини эшитдим ва..."

Ушбу баёнот Парижда бўлиб ўтган "G7" давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувидан сўнг оммага олиб чиқилди.

Россия яқинлашмоқда

DeepState таҳлилий ресурсининг янгиланган маълумотларига кўра, Россия қўшинлари Донецк вилоятининг бир қатор ҳудудларида олдинга силжиган.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Полша нашри Алишер Усмоновнинг синглиси муҳокама этилган Лавров ва Сийярто ўртасидаги суҳбат ёзувини эълон қилди

Айни пайтда мазкур аудиоёзув Европа ва Украина матбуотида кенг муҳокама этилмоқда.

ОАВ: Саудия Арабистони уруш сабаб АҚШга чақириқ билан чиқди

Бу ҳақда The Guardian Саудия разведка манбасига таяниб хабар берди.

Эрон Исроилга энг йирик ракета ҳужумини амалга оширди

Бу ҳақда Исроил Мудофаа Кучлари матбуот котиби идораси маълум қилди.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Трамп Макроннинг рафиқаси билан муносабатлари ҳақида ҳазил қилди

Оқ уйдаги тадбирда Америка етакчиси Франция етакчисининг рафиқаси унга ёмон муносабатда бўлиши ҳақида ҳазиллашди.

"АҚШ Исроилнинг қўғирчоғи сифатида Теҳронга қарши урушга кирди"

Қўшма Штатларнинг Эрон инфратузилмасига ҳужумлари Эрон халқига қарши қаратилган ва ҳарбий жиноят ҳисобланади

"NATO Ҳўрмуз бўғози масаласида АҚШга ёрдам беришга мажбур эмас"

Унинг сўзларига кўра, Франция Ҳўрмуз бўғози орқали кемалар ҳаракатини тиклаш бўйича ишлаш тарафдори, аммо бу ҳужумкор тарзда бўлмаслиги керак.

Доналд Трамп АҚШ тарихида Олий суд мажлисида шахсан иштирок этган илк президент бўлди

Капитолий тепалигидаги Олий суд бино олдида Трампга қарши намойишчилар тўпланган, зал ичида эса хавфсизлик чоралари одатдагидан сезиларли даражада кучайтирилган.

Трампга Эрондаги ярим тонна уранни қўлга киритиш режаси топширилди

Бу тарихдаги энг йирик ва мураккаб махсус амалиётлардан бири, балки энг йириги бўлади.

Дональд Трамп Эронга янги таҳдид юборди: “Келишувга эришмасангиз, ҳеч нарса қолмайди”

Бу таҳдид Трампнинг Truth Social аккаунтида эълон қилинди.

Дональд Трамп ижтимоий дастурларни қисқартириш орқали ҳарбий харажатларни йирик миқдорда оширишга тайёргарлик кўрмоқда — Bloomberg

Агентликнинг хабар беришича, АҚШнинг 2027 йилги бюджетида асосий эътибор мудофаа соҳасини кенг кўламда кучайтиришга қаратилади.

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужуми Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрида қурилаётган B1 кўпригини қисман вайрон қилди

Кўприк минтақани Эрон пойтахти билан боғлайдиган йирик автомагистралнинг бир қисми бўлиши режалаштирилган эди.

Хитойда янги хавфли вирус тарқалмоқда

Хитойда илк бор ўта хавфли SAT1 туридаги вирус штамми аниқланди — касаллик Россиянинг чегара ҳудудларида тарқалмоқда.

Эрон қатъий огоҳлантирди: АҚШ ва Исроил таслим бўлмас экан, уруш тўхтамайди

Эрон расмийлари АҚШ ва Исроил ҳали таслим бўлмагани ҳолда, Теҳронда олиб борилаётган ҳарбий кампания тўхтамаслигини эълон қилди.

Украина террорни экспорт қила бошлади...

Яқинда Ҳиндистонда олти украиналик ва битта америкалик ҳибсга олинган эди.

Теҳронда вайронагарчилик: 46 мингдан ортиқ бинога зарар етди

АҚШ ва Исроилнинг 28 февралдан 2 апрелгача бўлган ҳаво ҳужумлари натижасида Теҳронда 46 437 та турар-жой ва тижорат бинолари зарар кўрди.

Дональд Трамп ва НАТО ўртасида зиддият: республикачилар қарши чиқмоқда

АҚШдаги республикачи сиёсатчилар Дональд Трампнинг мамлакатни НАТОдан чиқариш эҳтимолига қарши чиқмоқда.

Эрон АҚШни масхара қилди: “Биз 6000 йиллик цивилизациямиз”

Жанубий Африкадаги Эрон элчихонаси АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсетнинг “Эрон тош даврига қайтиши мумкин” деган баёнотини масхара қилди.

БМТ: Жаҳон уруши хавфи — Яқин Шарқ можароси кескинлашмоқда

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш жаҳонда янги кенг кўламли уруш бошланиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.

Тошкентда ЙПХ ходимига қўл кўтарган маст ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди

Шундан сўнг ходимлар ўзлари ва атрофдагилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус воситаларни қўллаган ҳолда қонунбузар фуқарони зарарсизлантирган.

Ҳиндистонда 70 ёшли фил “пушти фотосессия”дан кейин вафот этди

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари блогерни ҳайвонга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганликда айблаб, уни жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда.

Фарғонада оғуфурушларга 12 йилдан 15 йилгача қамалди

Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.

Тошкент ва Сирдарёда «Умра» билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида «Умра» зиёратига юбориш билан боғлиқ бир қатор фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Туркияда муҳожирлар қайиғи чўкди: камида 18 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.

Хитой ва Покистондан ташаббус: Эрон атрофидаги урушни тўхтатиш режаси таклиф этилди

Хитой ва Покистон Эрон атрофидаги можарони бартараф этиш мақсадида қўшма тинчлик ташаббусини илгари сурди.

Трамп Эрон сулҳ сўраганини айтди. Теҳрон жавоб қайтарди

АҚШ президенти Доналд Трамп бугун Теҳрон Вашингтондан сулҳ сўраганини эълон қилди.

Трампнинг баёноти: Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлмайди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ядровий қуролга эга бўлмаслигини қатъий таъкидлади.

Миршаймернинг кескин баёноти: «Трамп ва Нетаньяху Нюрнбергда осилган бўлар эди»

Агар Нюрнберг суд жараёнлари бугун ўтказилганида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қатл этилган бўлар эди.

Европадан танқид: Зеленский маблағларни жуда тез сарфламоқдами?

Европа Иттифоқи доирасида Украинага ажратилаётган маблағлар юзасидан танқидлар янграмоқда.