Аллоҳ таолонинг Каломи эса махлуқ эмас

A A A
Аллоҳ таолонинг Каломи эса махлуқ эмас

Ҳақ билан ноҳақни ажратувчи, ҳалол билан ҳаромни англатувчи, инсониятнинг мукаммал мавжудот эканлигига далолат қиладиган китобни яратган Парвардигори оламга беадад ҳамду санолар бўлсин. Бизларни ҳидоятимизга сабабчи бўлган Аллоҳ таолонинг ҳабиби, бани Одамнинг афзали Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга бениҳоя дуруду саловотлар бўлсин. Қуръони каримни эшитиб дарҳол иймон келтирган Уммати Муҳаммадни Худои таборак ва таоло Ўз рушду ҳидоятида собит қадам айласин.

Аллоҳ таолонинг калом деган сифати бор, яъни сўзловчи. Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таолони сўзлашлиги биз бандалардек эмас. Бу сифати аввалдан бор бўлиб, доимо бўлган сифатидир. Аллоҳ таолонинг калом сифатида на ҳарф бор ва на овоз бор. Ҳақ таолонинг сўзлашлиги бевоситадир, яъни биз каби бир аъзо билан эмас, яъни тил, тиш ва овоз билан эмас. Аллоҳ таоло бу нарсалардан пок зотдир.

“Аллоҳ таолонинг ўхшашидек бирор нарса йўқдир. У эшитувчи ва кўрувчи Зотдир”. (“Шуаро“ сураси, 11-оят)

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга Қуръони карим 23 йил мобайнида оят-оят қилиб, бўлиб-бўлиб туширилгандир. Қуръони Карим нозил бўлаётганида на ҳарф бор эди, на овоз. Аллоҳ таоло уни Жаброил алайҳиссаломга нақл қилди, ундан кейин эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳарф ва садо билан келди. Ва бизларга ҳам шу тарзда етиб келди. Ҳарфли, товушли бўлган нарса – табиийки махлуқдир, чунки ҳарф ва товуш бу махлуқдир, яъни яралгандир. Товушсиз ва ҳарфсиз бўлган Аллоҳ таолонинг Каломи эса махлуқ эмас.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримни бизларга ҳидоят манбаи қилиб берган. У муборак китоб инсон умрининг таваллуд босқичидан тортиб, то поёнига қадар келиб чиқадиган барча эҳтиёжларига жавоб берувчи, мавжуд муаммоларнинг адолатли ва муфассал ҳал қилинишига йўл кўрсатувчи, ҳар замон ва ҳар маконда дастурул амал бўлгувчи ягона илоҳий китобдир. Қуръони карим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга Худои таборак ва таоло томонидан ато этилган мўъжизаларнинг энг буюги бўлиши билан бирга, уни ўқиб, сўнгра уқиб, унга амал қилганларни икки дунё саодатига етакловчи манбадир. Унда ҳалол билан ҳаром, ҳақ билан ноҳақ очиқ-равшан баён этилиб, Аллоҳ таоло марҳамат қилганидек:

“Бу китобда шак-шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир” (“Бақара“ сураси, 2-оят)

Бошқа оятларда Аллоҳ таоло: “Дарҳақиқат, уларнинг қиссаларида ақл эгалари учун ибрат бордир. (Ушбу Қуръони карим) тўқиб чиқарилган сўз эмас, балки ўзидан олдинги нарсаларни (яъни илоҳий китобларни) тасдиқ этувчи, унга иймон келтирадиган қавм учун барча нарсаларни муфассал баён қилиб берувчи ҳидоят ва раҳмат (бўлган бир китобдир)”, – дея марҳамат қилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қуръони каримнинг бошқа сўзлардан афзаллиги худди Аллоҳ таолонинг Ўз махлуқотидан устунлиги кабидир”.

Мана шу ҳадис Қуръони каримнинг фазилатини англашлик учун, буюк неъматлигини тушуниш учун етарлидир. Қуръони каримнинг фазилати шунчалик кўпки, уни ёзиб ёки айтиб адоғига етиб бўлмайди. Бу муқаддас китоб сизни дунёу охиратингизни бахтли қилади. Бу дунёдаги барча мушкулингизни осон қилади. Мана масалан, “Фотиҳа” сураси ҳамма дард ва жодуга даво. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларича “Фотиҳа сеҳрланишга қарши шифодир” дейилган. Айниқса, Байҳақийнинг Абдулмалик бин Умайрдан қилинган нақлида эса: “Фотиҳа ҳамма дардга шифодир” деб марҳамат этилган. Албатта бу сураи муборакни ҳар бир инсон тўла иймон ила, жуда қаттиқ ихлос ила ўқиса, ўша қийналаётган ишларидан холи бўлади.

“Фазоил ул Қуръон” китобида шундай нақл қилинади: Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: “Ҳар ким ўз манзилига кирганда “Фотиҳа” ва “Ихлос” сураларини ўқисин. Худойи таоло у ердан камбағалликни кетказади ва хайру баракаларни кўпайтиради”. Ва яна айтиладики, “Фотиҳа” ва “Ихлос” сураларини ўқиб ўзига дам солиб ухлаган одам барча бало-офатлардан омонда бўлади. Ҳазрати Жаброил алайҳиссалом дедилар: “Фотиҳа” сураси ўқилса, унинг еттита ояти Дўзахнинг етти забония (азобловчи фариштаси)га тўсиқ бўлади, сурани ўқиган одам дўзах олдидан эсон-омон ўтади. Агар сураи карима ўқилиб сувга дам солинса ва бу сув иситмаси бор одамга сепилса, иситмасини кетказади. Кимики мазкур “Фотиҳа” сурасини бомдод намозининг суннат ва фарзи орасида 41 маротаба ўқиб касалга дам солса, хаста албатта шифо топади. “Фотиҳа” сураси илон чаққанлар учун заҳарни кесадиган беқиёс даводир.

“Сизлар Қуръони азимушшаънни кўп ўқинглар. Қуръони карим ажойиботларидан кўп насибангизни ҳам олгайсизлар ва Жаннатда даражаларга ноил бўлгайсизлар”. Ва яна бошқа бир ҳадисда марҳамат қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Дарҳақиқат, қалблар ҳам темир занглаганидек занглаб қолади”, сўрадилар: – Эй Аллоҳнинг Расули, унинг кетказувчиси нима? “Қуръон тиловати ва ўлимни эслаш”- деб марҳамат қилдилар.

Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу айтадилар:“Қуръондаги ҳар бир оят жаннатда бир даража ва хонадонингизда чироқ бўлади”. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қуръон тиловат қилинган хонадон аҳли учун кенг бўлиб, хайриётлар кўпайиб, фаришталар у ерда ҳозир бўладилар ва шайтонлар у ердан чиқиб кетадилар. Аллоҳнинг китоби тиловат қилинмайдиган хонадон эса аҳли учун тор, хайриётсиз, фаришталар ундан чиқиб кетиб, шайтонлар эса ҳозир бўладиган макон бўлади”. Суфён Саврий айтадилар: “Киши қачон Қуръон ўқиганида фаришта унинг иккала кўзи ўртасидан ўпади”. Али каррамоллоҳу важҳаҳу айтадилар: “Уч нарса хотирани зиёда қилиб, балғамни кетказади: мисвок, рўза ва Қуръони Каримни ўқиш”.

Муҳтарам азизлар, биз шундай туганмас бир хазинага эга бўлиб турибмизки, буни йўқотиб қўйишлигимиз ачинарли ҳолдир. Худога беҳисоб шукроналаримиз бўлсинки, мана ҳар йили жаннатмакон юртимизда Рамазон ойида барча масжидларда хатми Қуръонлар ўтказиляпти ушбу хатми Қуръонларда юртимизда етишиб чиққан мураттаб ва мужаввид қориларимиз Аллоҳнинг каломини сизу бизларга чиройли ва гўзал тарзда ўқиб беришмоқда. Барчаларимиз Қуръони каримни муҳаббат билан эшитиб улкан ажрга яъни Қуръонни хатм қилганни савобига эришамиз инша Аллоҳ, энди шу савобларимизни ювилиб кетишига йўл қўймайлик. Чунки бу дунё ҳаётида инсон еб-ичмоқ, кийиниб ясанмоқ эҳтиёжи, уйланмоқ, бола-чақа қилмоқ эҳтиёжи сингари битмас-туганмас муаммолар қаршисида қолиб кетади. Табиийки, ҳаром нарсалар ва гуноҳ ишлар инсоннинг инсонлигини ҳам йўқ қилади. Шунинг учун ҳар бир мусулмон топган-тутгани, еяётган луқмаси ҳалолми йўқми эканлигига яхши диққат қилмоғи ва гуноҳ маъсиятлардан сақланмоғи лозим. Акс ҳолда ҳаром йўллар билан топилган мол дунё, гуноҳ ишлар ҳаётининг ҳар бир саҳифаси учун инсонга бир заҳар ва фалокат бўлишига асло шубҳа йўқ. Инсон ҳалол нарсаларни билиб олиши зарур, шу билан бирга ҳаром нарсаларни ҳам билмоғи керак. Чунки ҳаром амаллар ва таомлар ҳам бошдан охир ўрганилиши лозим бўлган бир илмдир. Аммо ҳалол билан ҳаромни билмаса, ажратолмаса, ҳақ билан ноҳақни фарқлай олмаса, уни жоҳил дейишликдан бошқа бир гап қолмайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алаҳ ҳадиси шарифларида шундай марҳамат қилади: “Жаннат даражаларининг адади Қуръон оятларининг ададичадир. Ва Қуръон аҳлидан кимики Жаннатга кирса, ундан юқорида бошқа даража бўлмагай!”

Азиз биродарлар, эътибор беринг! Жаннат даражалари Қуръони карим оятлари саноғича экан! Аҳли Қуръондан кимики Жаннатга кирса, яъни Каломуллоҳни муҳаббат билан ўқиган ва эшитган зотлар жаннату ризвонга кирса, ундан юқорида даража бўлмагай! Энг юқори мақом аҳли Қуръонга хосдир...

Эй Парвардигори олам, бизларни Қуръони карим ҳурматидан марҳаматингга олгин. Каломингни баракотидан жаннатмакон юртимизга ўз раҳматларингни ёғдиргин, Уни биз учун йўл бошловчи, нур, ҳидоят ва раҳмат қилгин. Эй Аллоҳим, Қуръондан унутганларимизни бизга эслатгин. Ундан билмаганларимизни бизларга билдиргин. Кеча-ю кундуз унинг тиловати билан бизларни ризқлантиргин. Эй оламлар Роббиси, у Қуръонни эрта қиёматда бизларнинг фойдамизга ҳужжат қилгин.

Manba: azon. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбек футболчиларининг ўйиндан кейин қилган иши канадаликларни ҳайратга солди!

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.

2026 йил ёзда Марказий Осиё мамлакатларида аномал даражада кучли ёғингарчиликлар кузатилиши мумкин

Таъкидланишича, об-ҳавонинг нормал ўзгариши ўрнига, минтақага улкан миқдорда ёғингарчилик тўсатдан ёпирилади.

Миллион россиялик мамлакатни тарк этди

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.

47°C иссиқликда тонг ҳам, тун ҳам йўқ: Ҳиндистоннинг энг иссиқ ҳудудида бир кун

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Банда туманида ҳаёт сўнгги ҳафталарда мисли кўрилмаган жазирама иссиқлик шароитида кечмоқда.

Ўзбекистон – Нидерландия ўртоқлик ўйини Нью-Йоркда бўлиб ўтади

8 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб Европанинг етакчи жамоаларидан бири – Нидерландия терма жамоаси бўлади.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ-2026"да гуруҳ босқичида чиқиб кетиши башорат қилинди

Футбол бўйича таҳлилий тадқиқотлар олиб борадиган Football Meets Data компанияси 2026 йилги жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли энг паст бўлган ўнта терма жамоа рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Sports.kz.

АПЛда нархи энг кўп ошган футболчилар маълум қилинди: Ҳусанов ҳам "топ-10"да

Футболчиларнинг трансфер қийматини баҳолашга ихтисослашган "Transfermarkt" портали 2025/26 йилги мавсум якунланганидан сўнг Англия Премьер-лигаси бўйича маълумотларни янгилади.

«Жуманжи» актёри ваҳшийларча ўлдирилди

Лос-Анжелес полицияси америкалик актёр Жеймс Хэндининг ўлдириб кетилиши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

Андижонда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги айтилмоқда. Гумонланувчи 2004 йилги Олимпиада бронза медали соҳиби(?)

Ижтимоий тармоқда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги ҳолати юзасидан ҳабар жойлаштирилган.

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ўйини Эбола сабаб бекор қилинди

9 июн куни Испанияда бўлиб ўтиши режалаштирилган Конго Демократик Республикаси ва Чили ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

Жалолиддин Машарипов терма жамоа қайдномасидан чиқарилмоқда

Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.

Дунёнинг энг хавфли аэропортини биласизми?

Бу ердаги учиш-қўниш йўлагининг ўлчамлари учувчиларга жуда катта қийинчилик туғдиради: йўлакнинг эни атиги 20 метр, узунлиги эса бор-йўғи 527 метрни ташкил қилади.

АҚШ Россия ва Украинани зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди

​Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида АҚШ вакили Дэн Негреа баёнот берди.

Жаҳон чемпионатига етиб келган футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Нью-Йоркда узоқ ва синчиклаб текширилди

Бунинг ортидан америкаликлар бошқа мамлакат вакилларини атайин камситишда айбланмоқда.

Трамп Нетаньяхуни Исроилни Эронга қарши "ёлғиз қолдириш" билан таҳдид қилди

АҚШ президенти бу ҳақда Исроилнинг 12-каналига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Халқаро жиноят суди прокурори Карим Хонга қарши терговда жиддий қонунбузарликлар аниқланди

Associated Press (AP) хабар беришича, Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурори Карим Хонга қарши олиб борилган ички тергов унинг хизмат вазифаларини жиддий бузган бўлиши мумкинлигини кўрсатган.

Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб вафот этди

Аниқланишича, вафот этган фуқаро ота-она ва яқинлари билан бирга Туркияга сайёҳ сифатида келган.

Сурия давлатидаги терроризмни молиялаштиришда айбланган 8 киши қамалди

«Саад Мухтор» тахаллусли мазкур шахс Telegram мессенжери орқали Фаластинда жабр кўрган мусулмонларга эҳсон қилиш ниқоби остида пул йиғиш билан шуғулланган.

Самарқандда аёл 7 нафар неварасига зўравонлик қилиб келгани аниқланди

Болалар омбудманининг ИИВ га сўрови асосида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга ҳимоя ордери тақдим этилди.

Франция ва Германия қўшма қирувчи самолёт лойиҳасидан воз кечмоқчи

Фридрих Мерц ва Эммануэль Макрон Европа давлатлари учун мўлжалланган олтинчи авлод қирувчи самолётни биргаликда ишлаб чиқиш лойиҳаси бўйича шартномани имзолай олмаслик ҳақида келишиб олгани хабар қилинди.

Нетаньяҳу Исроилнинг Ҳизбуллоҳга қарши операцияси давом этишини маълум қилди

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Хавфсизлик кенгаши йиғилишидан сўнг Исроил Мудофаа кучларининг (IDF) Ливандаги Ҳизбуллоҳга қарши операцияси ҳали якунланмаганини билдирди.

Филиппин жанубидаги кучли зилзила оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига таяниб хабар беришича, жабрланганлар сони 200 нафардан ошган.

Режимни мустаҳкамлаш ва Россияни жиловлаш: нима учун Си Цзиньпин Шимолий Кореяга ташриф буюрди?

Хитой раиси Си Цзиньпиннинг Пхеньянга келган Си Цзиньпин ва Ким Чен Ин икки давлат ўртасидаги «енгилмас дўстлик»ни яна бир бор таъкидлади.

Сурхондарёда ҳам ИИБ ходими вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланмоқда

Ҳужжатлар кўриб чиқиш учун тегишли судловга юборилган. Воқеа қачон содир бўлганига аниқлик киритилмаган.

Филиппиндаги зилзила қурбонлари сони 19 нафарга етди

Полиция маълумотларига кўра, офат туфайли камида 134 киши жароҳатланган.

Қаршида газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди​​​​​​​

Хабар келиб тушиши билан воқеа жойига қутқарув бўлинмалари зудлик билан етиб борган. Айни пайтда портлаш оқибатида келиб чиққан ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Доминикан Республикасида бизнес-жет ҳалокатга учраб, портлаб кетди

Gulfstream G200 бизнес-жети Техасга чартер рейсини амалга ошираётган бўлган.

Андижонда 16 ёшли қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходимига жиноят иши қўзғатилди

Андижон вилоят ИИБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази инспектори-ижтимоий ходими лавозимида ишлаган С.Б вояга етмаган У.Мни Андижон шаҳарда жойлашган кўп қаватли уйга олиб бориб, у билан жинсий алоқа қилганлиги аниқланган.

Тошкент метросида йўловчининг пауэрбанки тутаб кетди

Дастлабки маълумотларга кўра, пауэрбанк тутаб кетганидан сўнг унинг эгаси қурилмани вагон полига улоқтириб юборган.

Тошкент ва Хоразмда наркосавдогарлар ушланди

Дастлабки суриштирув давомида у ўзининг онасига тегишли Тошкент туманидаги хонадонда гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётганлиги аниқланди.

Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази: Эбола эпидемияси рекорд даражага етиши мумкин

АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) таҳлилчилари томонидан тайёрланган моделларга кўра, Марказий Африкадаги Эбола эпидемияси 2014 йилдаги рекорд даражадаги эпидемия кўламига етиши ёки ҳатто ундан ошиб кетиши мумкин.

АҚШда ярим аср ичида илк бор ҳарбийлар қатл этилиши мумкин

Қўшма Штатлар Қуролли Кучлари ярим асрдан кўпроқ вақт ичида биринчи марта ҳарбий қатлларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ABC телеканали ички армия ҳужжатига таяниб хабар берди.

Руминия президенти: Констанца портида портлаган дрон Украинага тегишли бўлган

Руминия президенти Никушор Дан Констанца фуқаролик порти ҳудудида портлаган денгиз дрони Украинага тегишли бўлганини расман тасдиқлади.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Исроил ҳужумлари оқибатида қарийб 3600 киши ҳалок бўлди

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2 мартдан буён Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 3593 нафарга етган. Шунингдек, қарийб 11 минг киши турли даражада жароҳат олган.

Уюшган жиноятчилик ва наркожиноятларга қарши курашда муҳим натижалар

Жорий йилнинг январ–май ойларида ҳуқуқ-тартибот органларининг тезкор бўлинмалари ҳамкорлигида уюшган наркожиноятчилик ҳамда уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятига қарши комплекс тезкор тадбирлар амалга оширилди.