“Аллоҳ таоло ҳар юз йилнинг бошида бир мужаддид юборади”

A A A
“Аллоҳ таоло ҳар юз йилнинг бошида бир мужаддид юборади”

Дунё мусулмонлари соф эътиқодини сақлаб қолиш учун умри ва илмини сарф қилган буюк ватандошимиз Имом Мотуридий ҳақида Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам башорат берган десак муболаға бўлмайди. Набий алайҳиссаллом марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таоло ҳар юз йилнинг бошида сизларнинг динингизни янгилаб берадиган бир мужаддид (динни янгиловчи) юборади”. Ҳадисда келтирилган “Янгилаш”дан мурод дин аҳкомлари ва асосларини ўзгартириш дегани эмас, балки унга сизиб кирган турли бидъат-хурофотлар, нотўғри таъвил ва ботил тўқималардан тозалаш назарда тутилган.

Тарихчилар: “Ўтмишдаги ислом уламоларининг қай бири мана шу ҳадисга мувофиқ келади?” деган саволга жавоб излашади. Унга кўра, уламолар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам вафот этган биринчи юз йил бошида туғилган Умар ибн Абдулазиз ушбу ҳадисга мувофиқ келади деб ижмо қилганлар.  

Умар ибн Абдулазиз ҳижрий 62 – 101 (мил. 680 - 719) йиллар оралиғида яшаб ўтган. Умар ибн Абдулазиз ўз замонасининг энг илмли кишиларидан бири бўлиб, ҳижрий 99 ва 101 йиллари оралиғида бутун ислом оламига подшоҳ бўлди. Ана шу қисқа икки йиллик ҳукмронлиги даврида ундан олдин Бани Умайя ҳукмдорлари жорий қилган турли бидъат ва хурофотларни супуриб ташлади.

Кейинги юз йилга эса тўрт мазҳаббоши тўғри келишини этироф этишади. Аҳмад ибн Ҳанбал, Имом Бухорий, Имом Термизий, Муҳаммад ибн Нун, Ҳасан ибн Ҳаммод Сажжода ва Аҳмад ибн Наср каби забардаст олимлар ҳам шу ҳадисга мувофиқ келади.

“Бу ҳадисда ҳар юз йилда битта олим келиши ҳақида айтилган. Мақолада бир даврдаги бир нечта олимларни санаб ўтдингиз?” деган савол туғилиши мумкин. Бунга жавоб шуки, ҳадисда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам “مَنْ يُجَدِّدُ ” калимасида مَنْ  исми мавсуласини ишлатди. Бу калима ҳам бирлик ва кўплик маъносида ишлатилади. Шу боис бу ҳадисда фақатгина бир киши назарда тутилган, дейишимиз нотўғри бўлади. Балки мужаддид олимлар ҳар юз йилда келадиган олимлар битта ёки бир нечта бўлиши ҳам мумкин

Аҳмад ибн Ҳанбал рахматуллоҳи алайҳ ҳижрий 164-241 (мил. 780-857) йилларда яшаб ўтган. У киши Мўътазила фирқаси “Қуръон махлуқ” деган ботил эътиқодларига қарши қоядек туриб берганлари ҳар қандай таҳсинга лойиқ. Мўътазилийлар бутун ислом умматининг эътиқодини бузиш йўлида ҳаракат қилиб, ҳатто Аббосийлар сулоласининг 7- 8-9-ҳукмдорлари онгига ботил эътиқодларини сингдиришди. Кейин шу ҳукмдорлар ёрдамида ўша даврдаги уммат уламоларини ғалвирдан ўтказдилар. Уламолар орасида “Қуръон махлуқ эмас” деган соф эътиқодда маҳкам турганларини зиндонга солишди, ҳатто қатл қилишди. Мана шундай турли азоб ва қийноқларга собит турган забардаст олим Аҳмад ибн Ҳанбал Мўътазилия фирқасининг эътиқоди нотўғри эканлигини исботлаб бердилар. Подшоҳ уни бир неча йил зиндонга солиб қийнаганлиги учун узр сўради ва кўп ҳадялар бериб, эҳтиром кўрсатди. Имом Аҳмад рахматуллоҳи алайҳни ҳам тарихчилар иккинчи юз йилликдаги “Мужаддидул Умма”  ҳисобланади.

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Хузайма Ал-Искандароний: “Мен Аҳмад ибн Ҳанбал вафот этгандан кейин туш кўрдим. У зот менинг олдимга Олтиндан бўлган тож ва оёғига олтин ковуш кийиб келди. Мен у зотга Роббингиз сизга қандай муносабатда бўлди? Дедим. У зот: “Роббим менга мана шу олтин тож ва ковушни кийдириб – бу сенга Қуръонни менинг каломим эканлигини ҳимоя қилганинг учун” деди” деб айтган экан.

Учинчи юз йилликда Имом Мотуридий, Имом Абул Ҳасан Ал-Ашъарий ва Имом Абу Жаъфар Ат-Таҳовий каби зотлар “Навбатдаги динни янгиловчи” (Мужаддидул умма) кишилар бўлди, десак адашмаймиз. Чунки шу даврда аҳли сунна эътиқодини бузишга залолатга кетган уч фирқа тиш-тирноғи билан ҳаракат қилаётган эди. Улар Мўътазилий, Рофизий ва Қарматийлар фирқалари эди. Рофизийлар ҳижрий 250 – 450 (мил.864 – 1058) йиллар оралиғида тез-тез аҳли сунна вал жамоа эътиқодидаги халқ устига ҳужум қилиб, турли қон тўкишларни амалга оширган.

Қарматийлар эса ҳижрий 258-345 (мил.872-956) йилларда бутун Ҳижозни, яъни Макка, Мадина ва Тоиф шаҳарларини босиб олиб, одамларни қиличдан ўтказди. Ҳатто ҳижрий 317 йили ҳаж мавсумида Маккага ҳужум қилиб, ҳожиларни ўлдириб жасадини Замзам қудиғига кўмиб ташлади. Каъбани вайрон қилиб, тиллодан ясалган эшиги ва тарновларини қўпориб олишди. Каъбанинг ёпинғичини ечиб, бўлиб олишди. Бу жиноятчиларнинг бири Хажарул Асвадни ўрнидан суғириб олади, бошқасини гурзи билан уриб, синдириб ташладида: “Қани (Абрахага келган) Абобил қушлари ва қани сапол тошлар” дея жар солди.

Ана шундай манфур Қарматийлар бу жирканч ишларни қилиб хожиларга қарата: “Эҳ Ахмоқлар! Сизларнинг бу қоратош (Каъба) ни айланиб, тавоф қилишларингиз, жоҳилиятдаги мушрикларнинг бутларни айланиб тавоф қилишидан нима фарқи бор. У ҳам жонсиз тош, сизлар тавоф қилаётган Каъба ҳам жонсиз тошку”, деб қичқирар эди. Ҳатто бир неча йил чекка ҳудудлардан одамлар ҳаж ибодатини бажариш учун Маккага кела олмай қолди. Чунки Қарматийлар кетма-кет бир неча маротаба ҳаж ибодатига келаётган ҳожиларнинг карвонига ҳужум қилиб, уларнинг озиқ-овқатлари ва ичимлик сувларини тортиб олиб, ўзларини бепаён саҳрода ёрдамсиз қолдирар эди. Бу ҳожилар озиқ-овқатсиз, сувсиз, чўлда очлик ва ташналикдан барчалари вафот этиб кетар эди.

Уларнинг мақсади барча соф эътиқоддаги мусулмонларни залолатга бошлаб, ўзларининг жирканч ғояларини амалга оширишдан иборат бўлган. Ўша даврда бизнинг диёрларимизда Исмоил ибн Аҳмад Ас-Сомоний подшоҳ бўлиб, халқ Рофизийлар зулмидан қаттиқ озор чекаётган давр эди. Шундай оғир вазиятда Аллоҳ таоло Мовароуннаҳрдан Имом Мотуридийни, Боғдоддан Абул Ҳасан Ал-Ашъарийни ва Мисрдан Абу Жаъфар Ат-Таҳовийларни “Мужаддидул умма” қилиб чиқарди. Бу олимлар бир-бирини кўрмаган ҳолда “Аҳли сунна вал жамоа” ақида йўлини тузиб берди. Бу йўл ҳозирга қадар ислом умматини соф эътиқод устида сақлаб қолишга хизмат қилиб келмоқда.

Имом Мотуридий ҳаёти ва ижодига назар солсак, ҳижрий учунчи асрда ҳам дин душманлари ислом таълимотини бузишга ҳаракат қилган. Улар Қуръон оятлари ва мусулмонларнинг соф этиқодини ўзгартиришга уринишди. Лекин уларнинг бу иши самара бермаган. Аллоҳ таоло Каломини қиёматга қадар ўзи ҳимоя қилишини марҳамат қилади: “Албатта, Зикрни (Қуръонни) биз нозил қилдик ва уни биз Муҳофаза қилурмиз” (“Хижр” сураси, 9-оят).

Бузғунчилар бу ҳаракати фойда бермаганидан сўнг Қуръонни нотўғри таъвил қилиш ва ислом таълимотининг иккинчи асоси ҳисобланган ҳадиси шарифларни бузишга киради. Минг афсуски, бу йўлда бироз бўлса-да натижага эришган. Қуръондаги муташобеҳ оятларни ўз мақсадлари йўлига бурди ва турли мавзуда ҳадислар тўқиб чиқаришди. Шу билан содда мусулмон  халқни тўғри йўлдан адаштиришга уринишди. Ана шундай қийин вазиятдан ислом умматини безарар олиб чиқишда Имом Мотуридий ҳазратлари жуда катта хизмат қилди.

Номоз ўқимайдиган мусулмонни ҳеч иккиланмасдан кофир, деб қони, жони ва молини ўзларига ҳалол санайдиган турли фирқаларга қақшатгич раддия берди. Яъни: “Агар бир киши “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадан Расулуллоҳ” деса, энди номоз ўқийдими, ўқимайдими у одам “Мусулмондир”, дедилар. Бу сўзга қуйидаги ҳадисни далил келтирадилар. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ла илаҳа иллаллоҳ деса, жаннатга киради”, деганлар. Ана шу буюк хизматлари учун Имом Мотуридий ҳазратлари мусулмонлар томонидан “Имамул ҳуда”, “Мусаҳҳиҳу ақоиди аҳли сунна” каби унвонлар билан шарафланган.

Шайх Абдуллоҳ Мустафо Муроғий ҳазратлари Имом Мотуридий ҳақларида гапириб: “Абу Мансур Мотуридий ҳужжат ва далили кучли, хусуматчини мот қиладиган, мусулмонлар эътиқодини ҳимоя қилиб, адашган мулҳидларнинг шубҳаларига раддия берган олим эди”, деган эди.

Имом Мотуридий ҳазратларининг соф эътиқодий таълимотларини маҳкам ушлаб, ёш авлодга тўғри етказсак, халқимиз ҳеч қачон тўғри йўлдан адашмайди.

Manba: muslim.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

АҚШ ва Исроил Эронга гуманитар ёрдам олиб кетаётган самолётни уриб туширди

Бу ҳақда Эрон фуқаролик авиацияси ташкилоти баёнот берди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Миршаймернинг кескин баёноти: «Трамп ва Нетаньяху Нюрнбергда осилган бўлар эди»

Агар Нюрнберг суд жараёнлари бугун ўтказилганида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қатл этилган бўлар эди.

"Трамп ҳали ҳам ғалаба қозонганини айтиб келади. Лекин аслида у анча олдин ютқазган эди"

Менимча, Тайван фуқаролари ҳақиқий вазиятга назар ташлаганларида, буни аниқ кўришади.

Буюк Британияда 14 миллион долларлик лотерея ютиб олган шахс ютуқларини қўлга кирита олмади

Бу ҳақда ўйинни ўтказган миллий лотерея оператори Allwyn хабар берди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

АҚШ Эрондаги қутқарув операцияси давомида ўз самолётларини йўқ қилишга мажбур бўлди

Reuters агентлигининг ёзишича, америкалик учувчи икки сутка давомида тоғларда яшириниб юрган ва тунда эвакуация қилинган.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг АҚШ доллар пора қўлга олинди

И.Б. Исманов 2022–2025 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимини ишлаган.

Эрон ҳукумати икки намойишчини қатл қилди

Диний суд талқинига кўра, улар оммавий қотилликларни режалаштирган.

Жиззахда аянчли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.

Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди

Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.

"Абадият белгилар: Рамзларда туркий олам” ҳужжатли фильми эълон қилинди (ВИДЕО)

Фильм Туркий маданият ва мерос жамғармаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, энди TurkDiscovery YouTube платформасида томоша қилиш учун тақдим этилди.

Тошкентда зилзила содир бўлди

Тожикистонда 10 км чуқурликда 5.5 магнитудали зилзила қайд этилди.

Марокаш гиёҳванд моддалар картелига тегишли ер ости туннели Испанияда топилди

Операцияда 250 га яқин полиция ходими иштирок этди. Натижада 27 киши ҳибсга олинди, 17 тоннадан ортиқ гашиш ва 88 килограмм кокаин мусодара қилинди.

Дональд Трамп Эронга янги таҳдид юборди: “Келишувга эришмасангиз, ҳеч нарса қолмайди”

Бу таҳдид Трампнинг Truth Social аккаунтида эълон қилинди.

Дональд Трамп ижтимоий дастурларни қисқартириш орқали ҳарбий харажатларни йирик миқдорда оширишга тайёргарлик кўрмоқда — Bloomberg

Агентликнинг хабар беришича, АҚШнинг 2027 йилги бюджетида асосий эътибор мудофаа соҳасини кенг кўламда кучайтиришга қаратилади.

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужуми Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрида қурилаётган B1 кўпригини қисман вайрон қилди

Кўприк минтақани Эрон пойтахти билан боғлайдиган йирик автомагистралнинг бир қисми бўлиши режалаштирилган эди.

Хитойда янги хавфли вирус тарқалмоқда

Хитойда илк бор ўта хавфли SAT1 туридаги вирус штамми аниқланди — касаллик Россиянинг чегара ҳудудларида тарқалмоқда.

Эрон қатъий огоҳлантирди: АҚШ ва Исроил таслим бўлмас экан, уруш тўхтамайди

Эрон расмийлари АҚШ ва Исроил ҳали таслим бўлмагани ҳолда, Теҳронда олиб борилаётган ҳарбий кампания тўхтамаслигини эълон қилди.

Украина террорни экспорт қила бошлади...

Яқинда Ҳиндистонда олти украиналик ва битта америкалик ҳибсга олинган эди.