Алишер Усмонов энг нуфузли мусулмонлар рўйхатида нечанчи ўринда? (фото)

Алишер Усмонов энг нуфузли мусулмонлар рўйхатида нечанчи ўринда? (фото)

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Россиянинг энг нуфузли мусулмонлари рейтингида учинчи ўринни қўлга киритди.

«Бизнес Online» тузиб чиққан рейтингдан асли келиб чиқиши ўзбекистон бўлган миллиардер Алишер Усмонов ҳам ўрин олган. Усмонов олтинчи ўринга лойиқ кўрилган.

Мазкур рейтингда Россия муфтийлари кенгаши раҳбари Равил Гайнутдин биринчи ўриндан жой олган. Ундан кейинги поғонада Татаристоннинг биринчи президенти Минтимер Шаймиев турибди.

Шунингдек, кучли бешликка Татаристон президенти Рустам Минниханов ва Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров киритилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!