“Миллий тикланиш” партияси раҳбари россиялик телебошловчининг Марказий Осиёни Россиянинг “таъсир зонаси” сифатида талқин қилган чиқишларини кескин танқид қилди.
Россиялик телебошловчи Владимир Соловёв “Solovyov Live” кўрсатувида Арманистон ва Марказий Осиёни Россиянинг “таъсир зоналари” деб атаб, ушбу ҳудудларнинг “йўқолиши” миллий хавфсизликка таҳдид солишини айтган. У, шу асосда, Россия таъсир доирасида деб ҳисобланган бошқа минтақаларда ҳам ҳарбий амалиётлар ўтказилиши мумкинлигини истисно этмаган.
Мазкур баёнотлар ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. Уларга муносабат билдирган “Миллий тикланиш” партияси етакчиси Алишер Қодиров рус шовинистик чиқишлар янгилик эмаслигини, бундай провокацияларга совуққонлик билан ёндашиш лозимлигини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Россия ОАВларидаги бундай даъватлар икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик руҳига зид бўлиб, муносабатларга салбий таъсир кўрсатмоқда. Қодиров Марказий Осиё хавфсизлик ва барқарорлик ҳудуди эканини, қондош давлатлар ҳар қандай тажовузга биргаликда жавоб беришга қодирлигини қайд этди
“Соловёвнинг самарасиз чиқишлари унинг ожизлиги ва заифлигидан далолат беради, холос”, — дея хулоса қилди Алишер Қодиров.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
АҚШ молия вазири, шунингдек, Россияга қарши янги санкцияларнинг жорий этилиши Украина бўйича музокараларнинг қай йўсинда боришига боғлиқлигини қўшимча қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.