Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов соҳада амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунига биноан Бюронинг давлат ижрочилари томонидан қарздор ва унинг мол-мулки турган жойи ҳақида маълумотлар бўлмаганда, уларни қидириш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Бугунги кунда Мажбурий ижро бюроси 3 минг нафардан кўпроқ қарздорни қидирмоқда. Уларнинг мингдан ортиғи чет элга чиқиб кетган.
Бюро органлари томонидан амалга оширилган тезкор-қидирув фаолият натижасида жорий йилнинг ўтган даврида қарздорлиги туфайли 7 минг 800 дан зиёд жисмоний шахсга нисбатан қидирув эълон қилинган бўлиб, шундан 4 минг 500 нафардан ортиғи топилиб, мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилган.
Ҳозирда 3 минг 264 нафар қарздорни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда. Айтиш жоизки, ушбу шахсларнинг 2 минг 149 нафари республика ҳудудида яшириниб юрганлиги, 1 минг 115 нафари эса чет элга турли мақсадларда чиқиб кетганлиги аниқланган.
Қидирувдаги шахслар топилиши натижасида қарздорлардан 30 миллиард 700 миллион сўм, шу жумладан, 22 миллиард 800 миллион сўм алимент пуллари ундирилиб, вояга етмаган фарзандларнинг моддий таъминот олишлари таъминланган.
Бюро органларида суд ҳужжатларига асосан фарзандларни оналари тарбиясига олиб бериш билан боғлиқ ижро ишлари доим долзарб бўлиб келган. Ҳозирда 80 дан ортиқ ижро ишлари бўйича қидирувда бўлган фарзандларнинг оналари қарамоғига олиб берилиши бўйича 57 та ижро ишлари амалда тамомланди. Қолган ишлари бўйича қидирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Шунингдек, жорий йилда қидирув эълон қилинган 4 минг 222 та автотранспорт воситасининг 3 минг 73 таси, яъни 73 фоизи тезкор тадбирлар натижасида топилди. Қолган 1 минг 149 та автотранспортни топиш бўйича қидирув давом этмоқда. Қидириб топилган 3 минг 73 таси автотранспорт воситаси ундирувга қаратилиши натижасида 40 миллиард 500 миллион сўмлик қарздорлик ундирилиши таъминланган.
Мутахассиснинг қайд этишича, алимент тўлашдан бош тортган, унга нисбатан қидирув эълон қилинган қарздорлар топилса, қарздор чет элдан топилиб, Ўзбекистонга олиб келингач, алимент қарздорлигини ихтиёрий тўламаган тақдирда, дастлаб унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддасига асосан 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади. Шундан кейин ҳам карздорлик тўланмаган тақдирда ЖКнинг 122-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, жавобгарлик масаласи ҳал қилинади.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
2025 йил 6 июл куни АҚШ президенти Дональд Трамп машҳур тадбиркор Илон Маскнинг янги сиёсий куч — «Америка партияси»ни тузиш ташаббусини очиқчасига танқид қилди.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.