Ўтган ҳафта охирида Хитойнинг Alibaba онлайн-ритейлери АҚШ ва Гонконгдаги биржа регуляторларини Хитой давлатининг 12 та бўлинмасининг устав капиталидаги иштироки ҳақида хабардор қилди. Бу маълумотларнинг ошкор этилиши АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси (SEC) сўровидан сўнг амалга оширилди, деб хабар беради Bloomberg.
Хитой ҳукумати билан боғлиқ компаниялар Alibaba'нинг олтита тўғридан-тўғри сотув бўлинмаларида улушларга эга бўлиб, улар биргаликда компаниянинг 2022-2023-молиявий йиллардаги умумий даромадининг тахминан 6 фоизини ташкил қилади. Alibaba хабарномаларида айтилишича, 6 ҳолатдан 5 тасида давлат улушлари 10% дан, олтинчисида эса 30% дан ошмайди.
Бир неча кун олдин Хитой Коммунистик партияси мамлакат технология саноати, жумладан, корпоратив сектор устидан назоратни кучайтириш режаларини эълон қилган эди. Bloomberg экспертларининг фикрича, бундай баёнотлар инвесторларнинг хитойлик технологик компанияларга нисбатан хавотирларини кучайтириши ва хорижий тартибга солувчиларнинг эътиборини уларга қаратиши мумкин.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.