Луиза Расулова алдангани ортидан Ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилган.
“Jahon.uz” манбасининг хабарига кўра, актриса Луиза Расулованинг аризасига биноан Чилонзор туман ИИО ФМБ томонидан Элшод. Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан № 1-1006-1901/522-сонли жиноят иши қўзғатилган.
Элшод қўшиқчи Райҳоннинг уйига ҳам ўзи мебель ясаб берганлигини айтиб, Луиза Расулова(Луиза Расуловага кўра, таниши Асрор Аллануров Асрор орқали Элшод билан танишган)ни ишонтирган ва унга хам ошхона мебеллари ясаб беришга келишган.
“Mebel Galery” МЧЖ (мебель ясаш корхонаси) раҳбари бўлган Элшод алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан Луиза Расуловани алдаб, унга Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани 6-даҳадасиги хонадонига мебеллар ясаб бериш шарти билан уч минг АҚШ долларини олиб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Айбланувчига нисбатан эҳтиёт чора сифатида қамоққа олиш қўлланган бўлиб, бир-биридан холис икки манбанинг айтишича Элшод сал аввалроқ ҳам фирибгарлик жинояти билан айбланган бўлган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари тугаб, иш судда Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди раҳбари Илгизар Собиров раислигида кўрилаётгани маълум бўлди.
Ўз тарихида илк марта жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий жамоасининг айни пайтдаги вақтинчалик бош мураббийи Тимур Кападзе истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнига Пауло Бентуни бош мураббий этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги хабар Хитой матбуотида умид учқунларини уйғотди.
Бутун дунёда ҳомиладор аёлларнинг ярмидан кўпи оғриқ ва иситмани даволаш учун қабул қиладиган парацетамол (ацетаминофен) болаларда асаб тизими ривожланишининг бузилиши хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкин.
БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) маълум қилишича, Исроилнинг Ғазога қарши 23 ойлик уруши 660 минг болани кетма-кет учинчи йил ҳам мактабдан маҳрум қилмоқда.
Венесуэла вице-президенти ва нефть вазири Делси Родригес АҚШга қарши кескин баёнот билан чиқиб, Вашингтонни мамлакат ички ишларига аралашмасликка ва Венесуэла ҳудудидан узоқроқ туришга чақирди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур ер майдонидан жами 247 туп каннабис ўсимлиги ва 27 кг 708 гр марихуана ашёвий далил сифатида олинди.