Аксиришни ушлаб туриш хавфлими?

Аксиришни ушлаб туриш хавфлими?

Аксиришни ушлаб туриш инсон организми учун зарарли. Ушбу жараённи тез-тез эътиборсиз қолдириш қулоқ-томоқ йўлига хавф туғдириши мумкин.

Кўпинча ўзларини аксириш истагидан қайтарувчи одамларда қулоқ, қулоқ пардаси, шунингдек, кўз тизими билан боғлиқ муаммолари мавжуд бўлади.

“Neuro Surgery” клиникаси терапевти Германнинг сўзларига кўра, аксиришни доимий равишда ушлаб туриш, синусит, мигрен ва ҳатто қон-томир ва аортанинг ёрилиши каби касалликларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган кўплаб ҳолатлар қайд этилган. Бундай ачинарли оқибатлар, аксиришни тиймоқчи бўлганида, инсон аъзоларига таъсир этувчи куч туфайли юзага келади. Баъзан бу куч буғ қозонининг портлашига тенг бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!