19 декабр куни Tashkent City анжуманлар залида «Тошкент ёшлар форуми – 2020» доирасида ёшлар миграцияси масалаларига бағишланган халқаро конференция ўтказилди.
Kun.uz мухбири тадбир якунида конференция спикери, Олий Мажлис қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Акмал Саидов билан қисқа интервью уюштирди.
– Айтингчи, қандай қилиб икки президент даврида ҳам ҳокимиятда қолмоқдасиз? Садоқат, тажриба ёки мослашувчанлик сабабми?
– Мен ҳеч қачон мослашмаганман. Биринчи раҳбар даврида ҳам, иккинчи раҳбар даврида ҳам. Шунингдек, ҳеч қачон коммунистик партия аъзоси ҳам бўлмаганман. Тўғриси, коммунистик партияга кирмоқчи бўлганман, лекин ўшанда «Навбатингиз келдими?» деб сўрашган. Шунда мен «Эътиқод учун навбатда турмайман, бозордаги гўшт учун навбатга турилади», деганман. Хуллас, шу битта ходимнинг саволи учун партияга ўтиш фикридан қайтганман. Коммунист бўлмаганимнинг сабаби шу.
Иккинчидан, қайта қуриш даврида фақат партия аъзолари эмас, партиясизлар ҳам олдинга чиқарилсин, дейилди. Мен ана ўша вақтда Ўзбекистон ёшлар ташкилотининг раҳбари бўлганман. Бу СССР тарихидаги ягона Ўзбекистон ёшлар ташкилоти эди. Балки тасодифдир, коммунист бўлмаганим учун мени байроқ қилиб кўтаришган.
Учинчидан, конституция ва давлат тили тўғрисидаги қонун ёзилишида менга бўлган эҳтиёж пайдо бўлди. Чунки мен ўша пайтда хорижий тил ва тажрибани биладиган ягона юрист эдим. Биз авваллари фақат Москвада тайёрланган қонунларни кўчирардик.
Давлат тили тўғрисидаги қонуннинг биринчи нусхасини мен ёзганман. Ҳеч кимдан кўчирмаганман. Ўша пайтда ўндан ортиқ давлатларнинг тил тўғрисидаги қонунини ўрганиб чиқиб, ўзимизнинг қонунимизни тайёрлаганмиз. Биз иттифоқ таркибидаги давлатлар ичида биринчилардан бўлиб, 1989 йил 21 октябрда «Давлат тили тўғрисида»ги қонунни тайёрлаганмиз.
Бу жуда катта эҳтирослар, кўчага чиқишлар ва муҳокамалар билан бўлган. Қонуннинг биринчи лойиҳасини ўзим тайёрлаганимдан ғурурланаман. Кейинги қадам конститутция лойиҳасини тайёрлашда бўлди. Ўзбекистон конституциясини тайёрлаш, муҳокама ва қабул қилиш тажрибаси. Бу ҳозирги вақтдаги бизнинг ҳар қандай қонунни қабул қилишда ўрнак бўладиган тажриба эди. Биз ўша пайтда конституцияни ҳатто тил комиссиясидан ўтказганмиз. Уни Фанлар академиясининг тил адабиёти институтига жўнатганмиз.
Тўғрисини айтаман, биринчи президент мени комсомолнинг биринчи секратари қилмоқчи бўлган. Мен рози бўлмаганман, партиянинг иккинчи котиби мени кўндиролмаган. Биринчи президентимизга мендан юрист сифатида фойдаланинг, комсомолга раҳбар бўламан деган кўп, дегандим. Шундан кейин мен тўлиқ юридик соҳада ишладим.
Саволингизга жавобга келсак, биринчи навбатда менинг билимим бўлса керак. Юқорида айтганимдек, 1990 йилларда хорижий тилда ишлайдиган ягона юрист бўлганман. Ёшлар ташкилотидаги фаолиятим кейинчалик элчилик фаолиятимда ҳам ёрдам берди.
Инсон ҳуқуқлари миллий марказига келишим ҳақида гапирсам, ўша пайтларда биринчи президент мени демократ дерди. Шунинг учун ҳам бу марказга қўйгандир. Яхши эслайман, Ўзбекистон ўша пайтларда инсон ҳуқуқлари бўйича энг кўп танқид қилинадиган давлатлар қаторида эди. Бу рўйҳатда салкам 20 йил турдик.
Саволингизга яна бир жавоб: мен биринчи раҳбар вақтида юридик фанлари доктори эдим, ҳозир эса академикман, деди Акмал Саидов Kun.uz мухбири билан суҳбатда.
Tsukuba университети япон олимлари мунтазам равишда велосипед миниш кексалик даврида ўлим хавфини ва узоқ муддатли парваришга бўлган эҳтиёжни камайтиришини аниқлади.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
Нашрнинг ёзишича, бир қатор Европа давлатларини фалаж қилган электр ўчишларининг сабаби ҳали ҳам "номаълум", бироқ "эҳтимолий версиялар орасида кибертерроризм ҳам кўриб чиқилмоқда".
Украина президенти Владимир Зеленский Россияни украиналикларни ўлдиришни тўхтатишга ва урушдан воз кечишга нима мажбур қилиши кераклигини маълум қилди.
Бу ҳақда Financial Times газета ёзмоқда Даниядаги ичимликни қадоқлаш учун масъул бўлган Cарлсберг пиво корпорацияси бош директори Жейкоб Оруп-Андерсенга таяниб.
Испания Ички ишлар вазирлиги электр таъминотидаги муаммолар туфайли мамлакатнинг аксарият ҳудудларида эълон қилинган фавқулодда ҳолатни бекор қилишга қарор қилди.
«Childlight Global Child Safety Institute» томонидан 2024 йили эълон қилинган маълумотга кўра, бутун дунё бўйлаб 300 миллиондан ортиқ бола онлайн жинсий зўравонлик ва эксплуатация қурбони бўлган. Бу рақам фавқулодда ҳолат даражасида бўлиб, глобал хавфсизлик, рақамли технологиялар ва болаларни ҳимоя қилишда жиддий хавф мавжудлигини кўрсатади. Умуман олганда, 300 миллион бола дегани – бу дунё бўйича тахминан ҳар 3 боладан 1 нафари (0-17 ёш оралиғида) ҳаётида бир марта бўлса-да, онлайн жинсий эксплуатацияга ёки зўравонликка дуч келганини англатади. БМТнинг махсус эксперти сўзларига кўра, 2025 йилга келиб болаларга нисбатан онлайн жинсий зўравонлик ва эксплуатациянинг янги шакллари пайдо бўлиши мумкин.
Франциянинг "Forbidden Stories" нотижорат ташкилоти раҳбарлигида ўтказилган қўшма тергов натижасига кўра, россиялик расмийлар украиналик журналист Виктория Рощинанинг жасадини Украинага қайтаришдан аввал, унинг кўзлари, мияси ва бошқа бир неча ички аъзоларини олиб ташлашган.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг давлат раҳбари сифатидаги дастлабки 100 куни якунларига кўра, америкаликларнинг 55 фоизи унинг фаолиятини салбий баҳолаган, фақатгина 39 фоизи унинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган.
Ижтимоий тармоқда тарқалган хизмат хатига кўра, ходимлардан қатъий равишда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, аниқроқ айтганда кунига камида бир маротаба душ қабул қилиш сўралган.
Финляндиядан 160 км узоқликда, Петрозаводск шаҳрида руслар бир неча йил ичида ўн минглаб ҳарбий хизматчиларни бошқариши керак бўлган янги армия қўмондонлигини яратиш учун базаларни кенгайтирмоқда.
"Оқим" номи берилган операция март ойида амалга оширилди. Россиялик ҳарбийлар ишлатилмаётган газ қувури орқали 15 километрга яқин масофани босиб ўтиб, Украина Қуролли Кучларини чиқариб ташлаш учун Сужа шаҳрига кириб борди.
27 апрель куни Бухоро давлат техника университетида янги қурилган ётоқхонанинг 1-қаватида яшаб турган биринчи курс талабаси ўзини осиб, жонига қасд қилди.
Нарендра Моди бу ҳақда анъанавий якшанба кунги радио мурожаатида баён қилди. У Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир ҳудудидаги Паҳалгам сайёҳлик шаҳрида содир этилган ҳужумга муносабат билдирди ва бу ҳодиса оқибатида унда 26 киши ҳалок бўлганини айтди.
Бирлашган Араб Амирликлари янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, амалдаги қонун лойиҳаларини қайта кўриш ва ўзгартириш киритиш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи, деб хабар бермоқда.
Туркиянинг шарқида 27 апрел куни маҳаллий вақт билан соат 21:09 да 4,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази (EMSC) хабар берди.
Агентликнинг ёзишича, сунъий йўлдош Россия Федерацияси томонидан Украинага кенг кўламли бостириб киришидан бир неча ҳафта олдин учирилган ва ўтган йил давомида назоратсиз айланиб юрган бўлиши мумкин.