АҚШ президентининг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кит Келлог Fox News телеканалида чиқиш қилиб, 23 апрел куни Лондонда бўлиб ўтган музокараларда Вашингтон ва Киев ўртасида Россия-Украина урушини тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича 22 банддан иборат битимга эришилганини маълум қилди.
Келлогнинг айтишича, Украина ушбу битим доирасида фронтдаги мавжуд вазиятга кўра айрим ҳудудий муросаларга боришга тайёрлигини билдирган.
"Украиналиклар россияликлар босиб олган ҳудудлардан воз кечишлари мумкинлигини очиқ айтишди. Бу ерлар ҳозирда Россия назорати остида ва улар бу ҳақиқатни тан олишмоқда. Бу де-юре эмас, де-факто тан олиш бўлади", — дея аниқлик киритди Трампнинг махсус вакили.
Унинг сўзларига кўра, Киев барқарор ва тўлиқ ўт очишни тўхтатиш режимини истайди. Бу, ўз навбатида, якуний тинчлик келишувига йўл очиши керак.
"Киев шундай тинчлик келишувни хоҳлайди, АҚШ президенти ҳам айнан шуни истайди. Биз бир томоннинг розилигини олдик. Энди иккинчи томоннинг, яъни Россиянинг жавобини кутяпмиз. Энди ҳаммаси Москва ва Владимир Путиннинг қарорига боғлиқ. Менимча, биз тинчликка жуда яқинмиз", — деди Келлог.
2025 йил 1 июнь куни Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) томонидан амалга оширилган “Паутинa” номли махсус амалиёт доирасида Россиянинг икки муҳим стратегик ҳаво базаси дронлар орқали ҳужумга учради.
Бу галги “Дунё гўзали” танловининг ғолиби таиландлик Сучата Чуангсри бўлди, деб хабар беради расмий сайт. Бу унвон учун 108 нафар иштирокчи кураш олиб борди.
Исроил ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган GHF ташкилоти Ғазодаги ёрдам тарқатиш нуқталарини иккинчи кун ҳам очмаслигини эълон қилди. Бу қарор фожеали ҳужумлардан сўнг қабул қилинди.
Ушбу қонун лойиҳаси федерал харажатларни ва АҚШ давлат қарзини янада оширишни назарда тутади. Маск эса бошидан харажатларини 2 баравар камайтириш тарафдори эди.
АҚШ президенти Доналд Трамп собиқ президент Жо Байденнинг руҳий саломатлиги яширилгани ва автокалам орқали қарорлар имзолангани ҳақида тергов ўтказишни буюрди. Байден эса бу айбловларни рад этиб, барча сиёсий қарорлар шахсан ўзи томонидан қабул қилинганини билдирди.
Ғазодаги урушга халқаро танқидлар кучайиб бораётган бир пайтда, Исроил 2024 йилда тарихдаги энг йирик мудофаа шартномаларини — қарийб 15 млрд долларлик келишувларни имзолади. Келишувларнинг ярмидан кўп қисмини Европа давлатлари ташкил этди.
АҚШ ва Хитой савдо бўйича келишувига эришолмаслиги мумкин. Доналд Трамп Си Жинпингни «жуда қаттиқ» ва келишувга бориши қийин етакчи деб атади. Бу айниқса камёб металллар экспортидаги баҳслар фонида содир бўлмоқда.
НАТО Европа мамлакатларини Россия хавфига жавобан қитъадаги ҳаво мудофааси имкониятларини беш баробар оширишга чақирди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Ўша пайтда у уч ёшда эди. Ҳодиса содир бўлган кечаси унинг ота-онаси дўстлари билан кечки овқатда бўлишган, қизалоқ эса меҳмонхона хоналарида уйқуда бўлган. Айни пайтда номаълум шахс уни олиб кетган.
Россиянинг энг йирик IТ-ассоциациялари президент Владимир Путинга мурожаат билан чиқиб, бу ҳолат компанияни тортиб олишга уринишга ўхшашини айтган, бироқ бу мурожаат жавобсиз қолган.