Украина президенти мамлакат Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг шахсий санкцияларни қўллаш тўғрисидаги қарори кучга кириши назарда тутилган фармонни имзолади.
Унга кўра, жами 76 нафар шахс ва 81 та компанияга нисбатан чекловлар жорий этилди. Cанкциялар рўйхатига Украинани тарк этган Арестович ҳам киритилган.
Арестович 2023 йил январ ойида Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси лавозимини тарк этганди. Бунга унинг Днепрдаги кўп қаватли уйни вайрон қилган Россия ракетасини аслида Украина ҳаво мудофаа тизими нотўғри тарзда уриб туширган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги баёноти сабаб бўлган.
Украинада Арестовичга қарши иккита жиноий иш қўзғатилган - бири "зўравонликни тарғиб қилиш" (видеодаги аёллар ҳақидаги сўзлари туфайли), иккинчиси “ёлғон гувоҳлик бериш” (Олий Рада депутати билан рус тили бўйича можаро туфайли).
Бундан ташқари, Россияда Арестович оммавий равишда терроризмга чақиришда ва Россия ҳақида "фейклар" тарқатишда айбланган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.