Reuters: Airbus'нинг минглаб самолётлари ускуналарида носозлик мавжудлигини маълум қилди. Бу парвозлар узилишига ёки бекор бўлишига олиб келиши мумкин.
Авиация корпорацияси кучли қуёш нурланиши самолёт бошқаруви учун зарур бўлган маълумотларда бузилишларга сабаб бўлаётганини билдирди.
"Муаммо 30 октябр куни АҚШнинг Флорида штатида Jet Blue авиакомпаниясига тегишли А320 самолёти билан боғлиқ ҳодисадан кейин аниқланган. Самолёт парвоз вақтида баландликни йўқота бошлаган ва фавқулодда қўнишга мажбур бўлган. Ҳодиса оқибатида камида 15 киши жароҳат олган", дея ёзмоқда Reuters .
Маълумотларга кўра, муаммо энг оммабоп модел — А320 да кузатилган, шунингдек А318, А319 ва А321 самолётларига ҳам тааллуқли. Умумий ҳисобда деярли 6000 та самолётда камчилик бўлиши тахмин қилинмоқда, шундан 5100 тасида муаммони шунчаки дастурий таъминотни янгилаш орқали ҳал қилиш мумкин. Эски самолётларда эса ускуналарни алмаштириш талаб қилинади, бу эса уларни вақтинча фойдаланишни чиқаришни билдиради.
Буюк Британия авиация регулятори бу жараёнлар парвозлар жадвалида баъзи бузилишлар ва рейсларнинг бекор қилинишига олиб келишини маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Президент Шавкат Мирзиёев 3 март куни аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини янада кучайтириш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш юзасидан таклифлар ҳамда янги ташаббуслар билан танишди.
2021-2025 йиллар давомида мазкур шахс интернет орқали ўзбекистонлик фуқаролар билан мулоқотга киришиб, уларни криптовалюта кўринишида пул маблағлари юборишга даъват қилди
"АҚШ Эронга қарши кенг қамровли уруш бошлаши эҳтимоли бор, мен уларнинг ҳудудига қуруқлик қўшинларини юборишим мумкин, буни истисно қилмайман", — деди АҚШ президенти.
Islamic Revolutionary Guard Corps (ИИҚК) маълум қилишича, Эрон сўнгги 48 соат ичида АҚШ ва Исроилга қарашли 60 та стратегик нишон ҳамда 500 та ҳарбий объектга ҳужум қилган.
Франция президенти Эммануэл Макрон 2026 йилда мамлакат янги гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини ишга туширишини эълон қилди. Лойиҳа Буюк Британия ва Германия билан биргаликда амалга оширилиши режалаштирилган.
Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.